пятница, 1 мая 2020 г.

Байджанов Ибадулла Самандарович


Кандидат архитектуры, Профессор РАЕ. Почётный Доктор наук
в энциклопедии
биографические данные и фото
выдающихся ученых и специалистов России




  





Награды Байджанова Ибадуллы Самандаровича










вторник, 9 апреля 2013 г.

AcademyOfOnlineBIS


Кандидат архитектуры, Профессор РАЕ. Почётный Доктор наук
в энциклопедии
биографические данные и фото
выдающихся ученых и специалистов России




                        Известные Учёные биографические данные

https://www.famous-scientists.ru/16773/ 


                                           Электронные книги скачать



Электронные книги по устойчивому развитию городов и образование              скачать

https://litmir.biz/a/id41923




                                   Читать онлайн книги Байджанова И.С 

https://mybook.ru/author/ibadulla-bajdzhanov/

https://vashakniga.ru/ibadulla-samandarovich-baidzhanov

https://www.youtube.com/watch?v=3DehNKO5Gfo&list=PLsE4AhT4zWMs2Q4U58c7Of-JvaZRFlGXa&index=3&t=47s











Архитектура  назарияси фанидан
 маърузалар матн
Профессор Байджанов И.С. 

Маъруза 1
Кириш

 Асосий адабиётлар

1. Уралов А., Маматмусаев Т.Ш. “Меъморий шаклларни уйғунлаштириш ва безаш” ., Самарқанд, 2015 й.
2. Architekture. Form. Space. Order. Fransis D.R. Chind. New York John Wiley Sons. Ins. 2014.
3. Dana Arnold. Art Historx: Contemporary Perspectives on Metod. - Wiley-Blackwell, Singapor 2010: ISBN: 978-1-444-33359-6.
4. Nogo I.A. Протасова Ю.А., Сысоева В.А.  Теоритический основы архитектуры.  Учебное пособие. Минск 2014.
          
                        Қўшимча  адабиётлар

1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимига киришиш тантанали марозимига боғишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисдаги нутқи.-Т.: “Ўзбекистон”НМИУ, 2016.-56 б.
2. Мирзиёев Ш.М.  Қонун устиворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилганлигининг 24 йиллигига боғишланган  тантанали маросимдаги маъруза 2016 йил 7 декабр - Т.; “Ўзбекистон” НМИУ, 2016. - 48 б.
Всеобшая история искусства /под.редакция А.Д.Чегодаева/ В 6-ти
 томах. Т.1 М.,
 “Искусства”1956. bibliotekar. Ru.
3. Всеобщая история архитектуры /ред. коллегия/ В 12 ти томах Т., 1 М, 1970. www.bibliotekar.ru
4. Нессельштраус Ц.Г. Искусство раннего средневеновбя СПб., «Азбука» 2000.- 384 с. ил /МРДИ/
5. Краткая история Ближного Востока.Хитти.Ф. М., 2012.
6. Эко.У. Эволюция средневековой эстетики. СПБ: Азбука классика, 2004.
7. Уралов А., “Меъморий шаклларни уйғунлаштириш ва безаш” Самарқанд,  2003й.
8. М.Булатов «Геометрическая горманизация в архитектуре Средней Азии. 1Х-ХУ вв.- М., 1988г».
9. Популярная художественная энциклопедия, М., 1986 г
10. Якимович А.К. Новое время. Искусства и культура 17-18 веков  СП. «Азбука-классика» 2004г.

                         Интернет сайтлар

1. www.gov.uz. Ўзбекистон Республикаси хукумати портали.
2. www.books, google.com.
3. http;//lex.uz/Publication
4. artyx.ru - (всеобщая история искусств /рус/ китоблари )
7. www.ZiyoNET.uz


                                                     Кириш

Дунёқараш шахс маънавиятининг асосий мазмунини ташкил қилади. Жамиятнинг маънавият тизими ўз таркибига сиёсий ҳуқуқий, ижтимоий онги, ахлоқ, фан, фалсафа, санъат, диний онг ва бошқа қарашларни ўз ичига қамраб олади. Уларнинг ҳар бири ижтимоий тарихий фаолиятини муайян томонини ташкил қилиб маънавий озиқ воситаси сифатида амал қилади. Маънавият тизими юқорида кўрсатилганлар билан чекланмайди. У янада бой мазмунга эга. Кундалик онг ижтимоий психология, мафкура ва бошқа муносабатлар ҳам бу таркибга киради. Ижтимоий онг шакллари маънавиятда асосий ўрин эгаллаб, муайян ижтимоий-иқтисодий муносабатлар асосида ривож топади. Маънавий муносабатлар таркибига киради.

Шунинг учун ҳам инсоннинг маънавий дунёсининг ҳам мазмуни жуда мураккаб бўлади. Шахс маънавияти жамият маънавий ҳаёти, тизимининг ўзаги, юраги ҳисобланади. Маънавият социологик жиҳатдан ўрганишда ижтимоий фаолиятида айниқса миллий ўзгаришнинг ҳозирги илк ривожланиш босқичида шахснинг ҳиссий эхтирос даражасига эътибор бериш муҳим аҳамиятига эга. Чунки унда шахснинг миллий Ватан туйғуси халқ иши Ватан учун фидоийлиги, ижодкорлиги, шижоати, келажакка ишонч каби қарашлари юзага келтириш зарур бўлган руҳий кучлар ётади. Мустақил Ўзбекистон миллий мафкурасининг шаклланиши маънавият соҳасида жиддий ўзгаришлар ясаши аниқ. Миллий истиқлол мафкураси жамият маънавиятининг таркибий қисми бўлган маданий меросга бўлган муносабатда ҳам катта ўрин тутади.

Маданий, маънавий мерос ҳар қандай миллат халқнинг ўлкан ҳазинасидир. Бу ҳазина инсонга ҳаётда баркамоллик бағишлайди, унинг қарашлари шунчаки бойлик орттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди, фожиалар вақтида омон сақлаб қолади. Инсон ҳаётида юз берадиган маънавий ва моддий қийинчилик кунларида иродани мустаҳкамлайди.

“Архитектура назарияси” ижтимоий-сиёсий хаётнинг ва бадиий маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги, архитектура ва санъатдаги назария тўғрисида билимларга эга бўлишлигини таъминлайди.
- Қадимги Шарқ, антик дунё, Ўрта асрлар уйғониш даври архитектурасидан бошлаб 20 асргача, айниқса асосий уруғни Ўрта Осиё санъатининг ибтидоий даврдан бошлаб истиқлол йилларигача бўлган даврдаги назарий услублар, йўналишларни ажрата олиш бўйича кўникмаларга эга бўлишларини.
- Архитектура ва шаҳарсозликдаги мухим тарихий ютуқлар, усуллар ва услублар йўналишларини, уларнинг қайси давр, худудга мансублигини, меъморий жиҳатларини, маданий мерос ва анъаналарини назарий жиҳатдан фарқлай олиш, архитектура ва шаҳарсозлик назарияси каби малакаларга эга бўлишларини таъминлайди.
     Архитектура  назарияси - табиат тўғрисидаги фан ва архитектуранинг махсуслиги ва умумий қонуниятчилигидир.
     Архитектура назарияси архитектуранинг фундаментал муаммоларини ишлашни ўз ичига қамраб олади.
- унинг ижтимоий ва ижтимоий функционал аспектларини, форма ва стилларни шакллантиришни  семантикани, эстетикани ва бадиий  образларни, шунингдек конструктив-техник, иқтисодий, ижтимоий маданий ва экологик шартларни архитектуранинг фаолиятида этно маданият ва регионал муҳимлигини, тарихий маданий қийматларини сақлаш, меъморий мерос, анъана ва новаторликни муносабатларини, тарихий тажрибаларни ижодий ўзлаштириш;
-  архитектура ва шаҳарсозлик хайкалларини аниқлаш топиш ва ўрганиш, қадимдан шу бу кунгача касб усталигини ривожланиш жараёнлари муҳим қонуниятчилиги, роли ва архитектуранинг ўрни, жаҳон архитектураси жараёнида архитектура усталарининг ижоди.

Архитектура назариясининг предмети
1. Умумий илмий (фалсафий) саволлар
2. Тарихий саволлар
3. Семантика (семосиология) тил бирлиги
4. Семиотека (белгилар (знак) тизими коммуникатив)
5. Архитектуравий композиция назарияси
6. Шаҳарсозлик назарияси

Архитектура назариясининг услуби
Архитектурага эволюцион қарашлар.
Архитектуранинг категорияси
Архитектура назариясининг предмети ҳар қандай илмий тартиб ўзини предметини ва объектини ўзлаштиради ўрганади.
Архитектура назарияси архитектурани лойиҳалаш санъати ва бино ва иншоотларни қуриш, моддий ташкиллаштирилган муҳитни яратишни кўриб чиқади.
Шунинг билан бир қаторда архитектурани ўрганишда бошқа фанлар ҳам шуғулланади. Мисол; философия (фалсафа), архитектура тарихи, ижтимоият (социология), маданиятшунослик (культурология) юқоридагиларнинг ҳар биттаси архитектурани маълум бир бурчак остида кўрадилар, ўзларига хос ва мос томонларини ўрганадилар.
Архитектура назарияси предметининг асоси: архитектурани
санъат сифатида ривожланиши ва функцияларининг умумий
қонуниятчилигининг келиб чиқиши унинг мақсади, мазмуни
ва формаси. Шунингдек архитектура назарияси предмети асосий
тушунчалар тизимига киради. (категория).

                Умумий (фалсафий) саволлар.

Архитектура фаолиятига узоқ давр эпоха дунё қарашининг таъсири.
Парадигма (маълум концепция, стандарт, назария, изланиш услуби) формулировкаси шаклланиши Архитектура фаолиятининг (фарқланиш мохияти, ўйлаб кўриш).

                   Тарихий саволлар

Архитектура ривожланишининг векторини аниқлаш. Стилистик йўналишларни асослаш ва ёзиш , таърифлаш. Назарий изланишларни ўтказишда назарий архитектура ва архитектура тарихининг алоқаси ва боғлиқлиги конкрет тарихий материалларсиз, тарихий воқеалик ва жараёнларсиз, уларни тушунмасдан архитектура ривожининг жараёнини ўрганиш архитектура тарихи чегараси бошқа бўлган ва хронология (кетма-кетлик) тартибида изланишсиз қилиб бўлмайди.

                     Семантика
Архитектура назариясини бу бўлими архитектурани бадиий тилини ва бадиий образларини излайди. Архитектура стилини шартлари ва сабабларини аниқлайди. Стильних софлигини белгилайди.

                     Семиотека

Семиотека белгилар тўғрисидаги фан архитектура назарияси белгиларни излайди архитектурада фойдаланиш учун. Умберто Эко Архитектура кодларини классификацияси мисолларига таклиф киритган.
1. Синтактик кодлар: қурилиш техникасига оид.
Архитектура формаларига қуйидагилар киради; балка, потолок, перекрития, консол, арка, пилястра, бетон клеткалар. Бу ерда на функцияга, кутилган фазога, кўрсатма йўқ, бунда фақат структуравий мантиқ келгуси шарт-шароит фазо детонацияси бор.

                       Семантик кодлар

а) архитектура элементларининг артикуляцияси
1. Элементлар бирламчи функциясини бажарувчи том, балкон, слуховое окно, купол (гумбаз) зинапоя, ойна.....
2. Элементлар иккиламчи “символик” (рамзий) функцияси: метона, фронтон, колонна (устун) тимпан.
3. Элементлар, функцияни  белгиловчи (бажарувчи)ва яшаш идеологиясини (ғоясини): салон , турар жой қисми, кун ва кеча, меҳмонхона, ошхона.
б) архитектура иншоотларини типлар (турлари) бўйича артикуляцияси:
1. Ижтимоий: касалхона, дача, мактаб, қаср, сарой, вокзал.
2. Фазовий; храм (ибодатхона) доира шаклидаги асоси билан асоси грек крести турида, “очиқ” режа, лабиринт... бундай мисоллар кўп келтирилиши мумкин. 

 Архитектуравий композиция назарияси

Архитектуравий композицияни  элементларни ва воситалари, усулларни принципларни ва қонуниятларни қурилишини ўрганувчи фан.

 Шаҳарсозлик назарияси

Аҳоли пунктларини жойлашиш тизими, режалаштиришни ташкиллаштиришни уларни шакллантириш функционал ва ривожланиш алоқаларини ижтимоий, иқтисодий ва табиий шароитларни ўрганади.

Архитектура назарияси услуби

Фан услуби деганда шундай жамлама тушунилади, услуб, восита принцип ва қоида шулар (асосида) ёрдамида предметни янги билимлари очилади ва ўрганилади.
Архитектура назариясининг ҳамма услублари, даражасининг тарқатилишини, қуйидаги тизимга келтириш мумкин.
1. Умумий услублар - булар фалсафий, дунёвий йўллар, универсал фикрлаш принциплари. Умумийлар ичида метафизика ва диалектика ажратадилар (материалистик ва идеалистик ғоявий).
2. Умуммилмий услублар - бу усуллар илмий билимни ҳаммасини қамраб олаолмайди, улар айрим этапларда қўлланилади, шуниси билан умумий усуллардан ажралиб туради. Умуммилмий услубга қуйидагилар киритилади таҳлил, синтез, тизими ва функцияли йўллар, ижтимоиий эксперимент услуби.
3. Хусусий илмий услуб - бу услублар архитектура назариясининг аниқ (хусусий) техник, табиий ва гуманитар фан илмий ютуқларни олдинга суради. Буларга  аниқ ижтимоий, статистик, кибернетик, математик ва  ҳакозалар киради.

 Архитектуранинг категориялари

      Ҳар қандай фандаги каби архитектура назарияси ҳам ўзининг тушунарли категорияли аппаратига эгадир.
      Категориянинг асосий тушунчаси предметни энг умумий ва бор томонларининг ҳақиқати ёки айрим кўринишлар алоқа ва муносабатлардир.
      Фақат ҳамма категорияларни бирлашмаси бизга предметларни тўла тасаввурини мантиқий унинг қурилишини, қонуниятчилик асосида ривожланишини беради.
.  Композиция (харакатдек жараён) - баён, тузилма, ишланма
.  Архитектура композицияси - бино ва мажмуа формасини ва уларни бир бири билан бўлган муносабатларини жойлашувини билдиради.
1. Биринчи навбатда архитектуранинг кўп мазмунли эканини аниқлайди, шунингдек ҳамда атроф муҳитни шароитларини.
2. Фан ва санъат қонуниятчилиги асосида қурилади.
3. Мақсади реал асарларни ташкил этишга хизмат қилади.
4. Ҳар томонлама уларни алоқа муносабатларини  қисмда ва тўла  келишувчиллиги органик бирлиги гармонияси билан ажралиб туради.
5. Функция - хонанинг бинонинг фазонинг катта ёки кичик даражасидагт формасини тасаввур этади.
1. Форма (фалсафаси) - тушунча, материя ва мазмун тушунчасига нисбатан аниқлик
2. Форма (предмети) предметларни ўзаро жойлашув чегараси.
- структура (тузилма) - предметни ички қурилмаси, ташқи форма билан ёпиқлиги, ички қурилма категорияни қисми ва тўлиқлиги билан боғлик.
- конструкция - архитектуравий объектни режа ва ўзаро жойлашув тузилмасини, инженер қарори.
- архитектоника (тектоника) - конструкцияни ишлаш принципини архитектура формасида кўриниши
- архитектуравий муҳит ҳажм ва фазони ифодалайди.
- фазо ичкари кўринишда архитектуравий муҳитни қисми
1. Фазо очиқ майдон ёки (полость), ҳажмга қарама-қарши (ҳажмий фазовий композиция).
2. Фазо эмоционал характерга эга ёки белгиланган функцияни бажарувчи. Мисол. Сокриль фазо (перотопия).
.  Архитип -бирламчи модель, биринчи шаклланган изланиш типи.
.  Симметрия -кенг маънода, қайта ўзгаришлардаги ўзгармаслик.
.  Асимметрия - симметрияни бузилиши ёки йўқлиги.
.  Пропорционаллик-предметларнинг ўзаро айрим қисмларни аниқлик муносабати размерлилик.
.  Масштабность  (мутаносиблик мос келмоқ) архитектура элементларининг формаси инсон размерларига мослиги
.  Масштаб - архитектура элементларини формасини тўла архитектура объектларига мутаносиблиги, шунингдек объект размерлариннинг атроф муҳит элементларига мослиги.
.  Метр. Бир ёки бир қанча элементларнинг текис такрорланиши
.  Ритм - нотекис лекин қонуниятчиликда бир ёки бир қанча элементларни такрорланиши.
.  Модуль -  олдиндан берилган катталик, размер, бино  ва иншоотларни лойиҳасини ишлашда такрор қўлланиладиган размер.


                        Маъруза 2

                  Архитектура ва жамият. 
Тамаддун, санъат, архитектура (архитектура
 функциясига доир).

   Архитектура сўзи бизга қадимги грек тилидан кириб келган, унинг маъноси
“катта қурувчи”, “бош қурувчи” деганини англатади, шунингдек меъмор тушунчасини билдиради. Бу демак инсонлар фаолияти ва хаёт учун бино ва иншоотларни фазовий мухитини шакллантиришни англатади.
     Шунингдек архитектура  сўзи билан шундай вазифаларни иш фаолиятини яъни уларни бутун хаётий жараёни жамият ва алоҳида одамларни - иши, маиший яшаши, маданияти, мулоқати, дам олиши ва хакозалар.
     Шунингдек ҳар қандай санъат тури каби архитектура жамиятни ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ, унинг тарихи, дунёқараши ва ғоялари билан.
      Тасодифан эмаски улуғ тамаддунлар фақат урушлар ёки савдо билан эсламасдан аввало унинг архитектура хайкаллари қолганлари билан эслашади.
      Яхши бино ва ансамблларни архитектураси мамлакат ва шаҳарларни рамзи сифатида эсланади.
      Ҳар қандай шаҳарга борган одам сарой, ратуша, хусусий коттежларни турли архитектура стилида қурилганларини кўради. Ушбу стиллар орқали қурилиш даврини аниқлаймиз, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий даражасини, халқни анъаналарини урф одатларини, унинг маданияти, тарихи миллий ва рухий меросини балки темпераментини ва характерини билиб оламиз.
.   Хажмий  иншоотлар архитектураси (қисқа маъноли фикрда, меъмор). у ўз ичига турар жойлар, жамоат ва саноат бинолари.
.   Шаҳарсозлик  ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади. Янги шаҳар ва аҳоли пунктларини ташкил этиш, эски шаҳар районларини реконструкциясини.
.   Ландшафт архитектураси.  Унинг бош вазифаси боғ-парк фазосини ташкиллаштириш билан боғлиқ.
.    Кичик архитектура формалари - архитектура бўлими, бунга функционал декоратив, меъмориал характердаги, кўпинча шаҳарни ободонлаштириш ахборот ташувчи объектлар киради.
.    Интерьер дизайн - архитектура бўлими ҳисобланади. Бунда биноларни интерьери безалади, яъни айнан одамларни яшаш мухити.
     Минг йиллик эволюция даврида инсоният табиий ресурсларни ҳазм қилиб келди. Токи табиатдан фойдаланиш экологик тенглик геосферасини бузилмагунча атроф мухит хавфсизлигини муаммоси шу даврга қадар аёвсиз ишлатилиб келинди.
    20 аср техника тараққиёти янги технологияларни амалга оширилиши ва техник имкониятлар ошиб бориши жамиятда ҳамма нарсаларни ишлатиш истеъмол қилиш психологиясини шакллантирди.
    20 ва 21 аср бошларида глобаль экологик кризис остонаси шаҳарларга боғлиқ бўлди.
.   Кўпгина шаҳарларда мухитни ифлосланиши ўсди.
.   Шаҳар худудини ва аҳоли сонини ўсиши (ўта зичлашишни ташкил қилди).
.   Табиатни     сиқиб чиқариш, шаҳарда табиий  ландшафтни ўрнига уни сунъийлаштирди.   
.   Одамларни табиатдан узоқлаштирди.
.   Одамларни табиий биоритмига таъсир ўтказди (кечалари) тундаги ортиқча ёруғлик, шовқин, тунда ухламасдан ишлаш ва ҳакоза.

                         
                     Жамият ва тамаддун                       
  
      Тамаддун моҳияти хаёт мазмуни. Ҳар қандай тамаддун жамиятнинг борлиқ ва ривожланишини аниқ формасидир.  Бирламчи тамаддун инсониятнинг ибтидоий жамоа тизимидан пайдо бўла бошлади яъни моддий ва маънавий маданият пайдо бўлиши билан боғлиқ.
     Инсоннинг бошланғич тамаддуни  шундай бир даврда ёввойилик ва варварликнинг жамиятда маданий ва ижтимоий асослари алмашиши билан бошланади.
     Тушунарли; бу давр - тўлиқ эпохалар билан боғлиқ бўлиб ўзида хусусий жамиятни ижтимоий асосларини тўплаш билан: хаётни жамоа тарзи, инсонни истеъмол талабларини қондиришда намаён бўлади.
     Инсон тамаддунини бошланишининг хусусий ижтимоий укладнинг табиат устидан юқори келишидир.

             
            Тамаддун классификациянинг турлари

1. Космоген
2. Техноген ёки индустриал
3. Индустриал пост ёки ахборот (тамаддуни , цивилизацияси).
  Биринчи тип тамаддун ўз ичига қадимги дунё ва Ўрта аср эпохасини қамраб олади. У даврда асосан қўл меҳнати, технологияси бўлган.
  Тамаддун типологияси бўйича олимлар сиёсатчилар, публицистлар дунёни икки мегатузимга (мега сўзи катта) Шарқ ва Ғарбга ажратганлар.
   Шарқ тамаддуни  анъанавий ҳақиқатда ҳам бу ерда анъаналарга катта аҳамият берилган. Анъаналарни сақловчи бўлиб катта авлод чиқади улар фахрийлар доимо ҳурматда бўлади.  Хокимият монах қўлида унинг хуқуқи чекланмаган ҳаммаси оллоҳдан деб қаралган.
   Ғарб жамияти тамаддуни   шундай характерли чизғиларга эга,булар бозор иқтисодидай қонун билан ҳимояланган хусусий мулкчилик, фуқоралик жамияти, демократия, хуқуқий давлат, синфий бўлиниш, оммавий ишлаб чиқариш ва маданият.
   Бирламчи тамаддун типи
Бу типни тараққиёти йўқ, ёзувсиз ибтидоий тарих этапи. Лекин қадимги одамлар катта гигант қадамни ўтаб, маданий ҳолатга келдилар. Бу даврда инсон физиологик ўзгарди, унинг мияси катталашди. Инсон ҳаёти ривожида палеолетик қўзғолон билан боғлик. Инсон ишлаб чиқариш, меҳнат соҳаларини - ерда ишлаш ва чарвочилик билан шуғуллана бошлади.
Олдинги тамаддун.
Эрамиздан аввалги 3 минг йилликда бирламчи тамаддун пайдо бўлди. Египет, Вавильон бир қанча кейин ҳинд, хитой шунингдек тамаддун қабилалари Кичик ва Олдинги Осиё Паластинда.
Европа тамаддуни ўчоғи бўлиб Жанубий Балкон, Крито-Микен “Миной маданияти кириб келди.”
Қадимги тамаддун
Европа тамаддуни ўзининг илдизлари билан қадимги даврга боғлиқ Ўрта ер денгизининг  қадимги маданияти, инсониятнинг улуғ ижоди ҳисобланади. Мисол: қадимги Греция. Қадимги Грек маданияти космологик ҳисобланиб. Космос грекча бўлиб абсолютни англатади, на фақат дунё атрофи мухити, бутун дунё ва тартиб, дунё тўлиқлиги, Хаус харакатларга қарши турувчи маънолар билан боғлиқдир.

Қадимги грек санъати.  
Эрамиздан олдинги 3 ва 2 минг йиллик даврни ўз ичига олади.

Эллинизм тамаддуни  
Эрамиздан олдинги 4 аср даврини Александр империяси даврида.

Қадимги Рим тамаддуни
Эрамиздан аввалги 1-асрларда Эллинизм давлатининг сўниши билан дунёда етакчи аҳамиятга эга бўлган Рим маданияти кириб келади. Рим сиёсати 7 асрда реал харакатда бўлди.

Ўрта аср эпохаси тамаддуни
Ғарбий европа тарихи, қадимги ва янги вақтни фанда ифодаланиши билан белгиланди (5 - 16 асрлар) феадализмни ривожланиши ва йўқолиши билан боғлиқ.

Уйғониш эпохаси тамаддуни
Европа тарихининг янги калитларидан бири Уйғониш эпохасидир. (бу буржуазиясининг шаклланиш жараёнлари билан боғлиқ).Н.Коперник, Дж.Бруно, Г.Галилей дунё қурилишдаги гелицентрик дунёқарашлари билан боғлиқ. Уйғониш даврининг рассом усталари Леонардо Да Винчи,  Микеланджело, Буонарроти, Рафаэль Санти, Альбрехто Дюрер даври.

Ислоҳатлар ҳаракати  
Ислохатлар деб номланиши христиан динини Европада 16 асрда янгилаш яъни кенг миқёсда антикатолик харакатлар олибборишга боғлиқ. Мартин Лютер ва ЖанКальвин. Ислохатлар харакати Германияда бошланди. М.Лютер тезислари 1517 й. тезисларда гунохлардан кечиш амалиётини сотиш индультенцияси қаттиқ танқид остига олинган. Библияни қўллаб қувватлади.

Маърифат эпохаси тамаддуни
18 асрни  Ғарбий Европа тарихида маърифат эпохаси деб атай бошладилар. Фан ва илмий  рационаллик шу вақтнинг дунё шаклланишини характерли томонлари бўлди. Давлатни черковдан ажратиш кенг масштабларда олиб борилди. Янги ҳуқуқий сиёсий ғоя унда инсон инглиз файласуфи Джон Локкни инденпендента (мустақил ўзига) меҳнаткаш ва хусусий ҳисобланади. Биринчи ғоя бўлиб тараққиёт  олдинга чиқади.
Франция энциклопедислари илмий ақлга таянч бердилар.Ж.Руссо, Вольтер, П.Гассенди, Ж Мелье, Ж.Ламерти, Д.Дидро, Гольбах, К.Гельвеций. Инглизлардан Джон Локк, Д.Толанд.

    Индустрия тамаддуни.

18 аср ўзининг рационаллиги билан чегараланмасдан  Ғарбий Европа давлатларида капиталистик ишлаб чиқариш усуллари тасдиқлана борди. Жамият ривожида шундай фактлар пайдо бўла бошладики тезкор равишда техник муваффақиятлар,  иқтисодий рақобатбардошлик ва хакозалар.
Янги “идеал” сифатида пул, бойлик, капитал хаёт мазмунига айлана бошлади.  18 асрда йирик машина ишлаб чиқариш шакллана борди. 19-20 асрда индустриал жамият ривожлана борди ва Европа континенти чегарасидан чиқди.

Индустрия пости тамаддуни
Постиндустрия назарияси биринчи марта америка олими Даниел Белл томонидан илгари сурилди 1965 йилда. Унинг ғояси жамиятни тарихий даврларини алмаштириш фикри бўлди . жамият хаётида постиндустрия омилини аста-секинлик билан пасайтириш эди.
20 асрда Ғарбда бошқа кўп концепциялар ҳам пайдо бўла бошлади, супериндустрия, технотроин, кибернетика, ахборот ва бошқалар.  Уларни қуйидаги ғоя бирлаштирди. Янги  техника авлодлари, авваламбор ҳамма ахборотлар.

Глобаллашув
Замонавий дунёда интеграцион алоқалар айрим одамлар орасида, ташкилотлар ва давлатлар орасида кучая борди. Бу жараённи изланувчилар глобаллашув деб номладилар. Глобаллашув жамиятни турли соҳаларини эгаллай бошлади, айниқса бу жараён иқтисодий соҳада дунё жамоатчилигида намоён бўлмоқда 600 дан ошиқ Транснационал компаниялар дунё саноати ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш бешдан бир қисмини таъминлайди.
                     

                          Маъруза  3

        Архитектура ва жамият, стил (услуб) ва йўналишлар

Архитектура стили тушунчаси 18 асрда немис архиологи Иоган Иоахим Винкельман томонидан илмий санъатшунослик негизида киритилган. Унинг асарлари изланиш табиатни пайдо бўлиши ва стилларни шаклланиш механизми санъатда ва архитектуради, фалсафада, маданиятшуносликда, семиотекада, тизимли синергетик аспектларда (йўналишларда) ўз ифодасини топган.
Умум қабул қилинган архитектура стилининг ўзи йўқ. 1890-1907 йилларда чоп этилган Брокгауза ва Ефрон энциклопедик таржимонида архитектура стили икки хил тушунилган: фазовий (худудий) ва вақтинчалик архитектура тилининг характеристикаси сифатида. 
Фазовий аспектда Египет ҳамда қадимги грек ўзининг дорик, ионик ва коринф шохлари, этруос билан ажралиб турган.
Вақт қирқимида Роман, готика, уйғониш стили, барокко, рококо, империяси кўрсатилган.
Буларда стилни объектив характер феномен сифатида ва муаллифни роли субъектив ҳолатида келтирилган шунингдек архитектура тилини стил нуқтаи назардан сифат баҳоси берилган.
“Стиль” тоза деб аталади, агарда ҳамма элементлар ўзгармаган ҳолда ва маълум муносабатда ўз ўрнида бўлса.
Тоза эмас (нечистим) қачонки унга бошқа стил элементлари киритилган бўлса.
Тарихнинг классик санъатшунослик стил категориясидан фойдаланганлар Дж Вазари, Дж .П.Беллари, Ф.Винхофф, А.Ригль, Г.Вёльфлин, П.Франкль, В.Воррингер, А.Фоссион, Э.х.Гомбрих ва бошқалар.
Ватан санъатшуносликда - А.Ф.Лосев, М.С.Каган. Услубий аспектда- Л.И.Таруашвили, С.С.Ванеян. Маданиятшунослик аспектда Е.Н.Устюгова. “Стилдан ташқари” оргинал концепцияни Е.И.Ротенберг таклиф қилган.
Архитектура стили тарихи борасида И.А.Бартенов ва В.Н.Батажковалар, Е.А.Борисова, А.В.Бурдяло, В.Н.Герашенкова, Б.М.Кирикова, В.И.Локтев, Е.И.Кириченко, В.Г.Лисовский, Г.И.Ревзина, Т.А.Славина, С.В.Хачатуровалар ишлаганлар.
Замонавий фан ва санъатда бадиий асарни ҳамма элементларида стилни мазмуни формал бўлиқлик тушунчасини англатади, композициядан ташқари ўхшаш тўлиқлик.
Бадиий стил асосан кўпроқ ўзини архитектурада, декоратив санъатда ва орнаментда намоён қилади деб ҳисоблайдилар.
Изланувчилар тарихий йил санъати тушунчасини (мисол: Қадимги санъат, қадимги рус санъати, Ўрта аср санъати ).
Бадиий йўналишлар (классицизм, романтизм).
Тарихий стил, тарихий регионал оқим, мактаб,устани индивидуаль манераси.
Изланувчанларни шуни учун ҳам муҳим эътибори стиль категориясини ички структурасига, аввалам бор архитектура,  “ҳамма санъатларнинг онаси”
Дискусия асосан тушунча атрофида айланиб “тарихий” ва “модерн”ларга бориб тақалади.
Стилни регионал характери   Архитектуравий стиль санъатда умуман шартли тушунча. У асосан Европа архитектураси тарихини фикрлашга мослашган.
Архитектура тарихини бир қанча регионларни таққослаштирганда стил баён қилишга тўғри келмайди.
Осиё мамлакатларининг архитектура тарихини ажратиш қийин, масалан; Хитой архитектураси даври, Европани шунга ўхшаш архитектуравий стили. Ана шундай муаммо Рус архитектурасини изланишида ҳам чиқади.
Миллий докторинани мос келмаслиги.
Архитектуравий стилни 1762-1840 йиллари даври Россияда (Германиядагидек) анъанавий классизизм деб номлайдилар, францияда эса классицизм 17 аср стили ҳисоблайдилар, Людовик 14 стили.
Неоклассицизм  (ноклассицизм)  Россияда ва Германияда, “) аср боши, ретроспектив стил деб номлайдилар.
Францияда эса ноклассицизм стилини 18 аср иккинчи ярми, Людовик 16 стили деб тушунадилар.
Россия санъатшунослигидаги модерн стилини, хорижий санъатшунослар турлича номлайдилар: АҚШда -”тиффани” (Л.К.Тиффанини номи билан), Францияда- “ар-нуво” ва “fin de siecle” (букв) “аср охири” (конец века), Германияда - “югендстиль” (аниқроқ  югендштиль),
Австрияда - “стиль Сецессион”
Инглизларда - “модерн стайл” (современнқй стиль, замонавий стиль).
Италияда - “Стил либерти”, Испанияда - “модернизмо”.
Янги  стиллар   постмодерн продигмаси (ёзилишича) чегарасида кўп йўналишлар шаклланди улар ўзининг ғояси ва тил воситаси билан турличадир.
Ҳозирча турли илмий қарашлар тортишувлар, йўналишларни мустақиллигини қайси йўналишга боғликлиги тўғрисида бормоқда, терминология борасида бирлик йўқ , бўлиши ҳам мумкин эмас.
Бир хил кўриниш, мисол учун; деконструктивизм, стилистик йўналиш деб ҳам кўрилиши мумкин ва шунингдек мустақил архитектура стили деб ҳам.
Қуйидаги архитектура стиллари ажралиб туради.
1. Қадимги дунё архитектураси: Ибтидоий жамоа тузимидан 5 асрга қадар (муддати турли регионларда турлича бўлиши мумкин).
2. Олдинги христиан архитектураси.  5-10 аср.
3. Роман архитектураси.  11-12 аср
4. Готика. 13-15 аср.
5. Уйғониш.15 аср боши -16 аср боши.
6. Барокко. 16 аср ўртаси - 18 аср ўртаси
7. Рококо.18 аср боши-18 аср иккинчи ярми.
8. Классицизм.18 аср ўртаси - 18 аср
9. Историзм 1830 - 1890 йиллар
10. Модерн 1890-1910 йиллар
11. Модернизм 1900 йиллар боши - 1980 йиллар
12. Конструктивизм 1920 йиллар - 1930 йиллар
13. Постдернизм 20 аср ўрталари
14. Хай-тек 1970 йиллар охиридан
15. Деконсруктивизм 1980 йиллар охири
16. Дигитал архитектураси 21 аср бошлари.

    Архитектура тараққиётининг умумий йўналишлари

Замонавий архитектура 19 асрнинг ўрталарида ишлаб-чиқариш, фан ва техника тараққиёти натижасида пайдо  бўлди. Айниқса, метал (пўлат) қазиш, қайта ишлаш технологиясининг ривожланиши архитектурада мислсиз ўзгаришларга  олиб келди, тарихий услубларнинг тадрижий тараққиёти инқилобий илғор йўналишлар билан алмашинди. Бу даврга келиб “Янги архитектура” нинг пайдо бўлишига сабаб бўлган ижтимоий, иқтисодий, техник ва бадиий омиллар шаклланиб бўлган эди. Қаршиликларга қарамай, илғор анъаналар эклектикани чеккага суриб архитектурада ўз ўрнига эга бўлиб борди.
19 - 20 асрлар чегарасида - модерн услуби архитектуранинг бир неча минг йиллик ривожланиш йўлларини ўзгартириб юборди. Бу давр илғор ғояларга бой эди.
1920 йилларга келиб Европа архитектурасида функционализм, неопластицизм ва экспрессионизм сингари авангард услублар пайдо бўлдики,  уларда шакл беришга кўпроқ эътибор қаратилди.  Шунингдек қурилма функция  ва шакл рациональ мазмун беришга ҳаракат қилинди.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг архитектура тараққиётининг узвий давоми сифатида янги функционализм пайдо бўлди. 1950 йилларга келиб Европа архитектурасида ҳар хил янги оқимлар кузатилди: брутализм, метаболизм, хай-тек ва деконструктивизмлар шулар жумласидандир.

Функционализм  (лот. функцио - бажариш)  - 20 аср замонавий меъморчилигининг асосий услуби бўлиб, унда бино ташқи кўриниши, қурилмалари ва  режавий ечими бажарадиган вазифасига монанд бўлиши зарур. Оддий геометрик шакллар, унча катта бўлмаган деразалар, вазифасига қараб бинони бир нечта блокларга бўлиш, унча катта бўлмаган масштаб функционализм услубига хосдир.  Функционализм бир қатор архитектуравий ва шаҳарсозлик тамойилларини олдинга сурди : турар жой бинолари қурилишини типлаштириш, рационал хонадонлар қуриш ва очиқ худудда йирик турар жой  комплекслари бунёд этиш шулар жумласидандир.

Бу услубда Ле Корбюзе, А.Аалто сингари кўпгина меъморлар ижод қилган. Функционализмга хос бўлган белгилар қуйидагилардан иборат:

- эркин  асимметрик тарҳ;
- бажарадиган вазифасига қараб хоналарни гуруҳлаш ва алоҳида биноларга жамлаш;
- оддий геометрик архитектуравий шакллар;
- тасмасимон  ойналар;
- ясси  томлар;
- классик услубларга хос безаклардан ҳолилик;
Конструктивизм (лот - қурилиш) - 1920 - 1930 йилларнинг биринчи ярмида собиқ Иттифоқ архитектурасидаги авангард йўналишдир. Бу йўналишнинг назарий пойдеворини М.Я.Гинзбург яратган.
Конструктивизм услубида бино ташқи кўринишини ифодаловчи шакллар унинг қурилмалари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда яратилади. Бу услубдаги биноларги геометрик шаклларнинг софлиги, меъморий композицияларнинг яхлитлиги  хосдир.
Л.В. ва А.Веснинлар ушбу услубнинг йирик намоёндалари бўлишган.
Экспрессионизм (лот. - ифодалаш) - 20 асрнинг  20 йилларида вужудга келган.  Экспрессионизм ранг-тасвир ва шунга ўхшаш икки ўлчамли архитектура асарларига кўчиришга ҳаракат қилинган.  Экспрессивлигини ошириш учун бинода эгилувчан динамик шакллардан фойдаланиш,  ташқи профилларни бўрттириб кўрсатиш, бино образини эмоционаллигини ошириш экспрессионализм йўналишига хосдир.
Энг машҳур архитектор - экспрессионистлар деб  Г. Пельциг, Э.Мендельсон,  Г. Шарунларни айтиш мумкин.

Органик архитектура  - 20 аср бошларида пайдо бўлган архитектуравий йўналиш. Табиий мухитга монанд, ташқи кўриниши ички тузилишидан келиб чиқадиган бинони органик архитектурага мос дейиш мумкин.
“Органик  архитектура”  сўзи дастлаб Луис Салливен томонидан айтилган ва бу билан у функция ва шаклнинг мос келиши керааклигини ифодаламоқчи бўлган.  Бу назарияни хаётга тадбиқ қилган архитектор Франк Ллойд Райт бўлади.

Метаболизм (грек - ўзгариш) - 1960 - йилларда  Кензо Танге ва бошқа бир қанча ёш япон архитекторлари орасида тарқалган, метаморфизм тушунчасини ўзида сингдирган архитектуравий йўналиш.
Ушбу йўналишнинг мазмуни шундаки, архитектуравий объект ва шаҳарсозлик мухити вақтда ўзгарувчан, кўчувчан деб қаралади, ўунингдек ўзаро органик кўчувчан шакллар бино ва мухитнинг образида ўз ифодасини топади.
Япон архитектори К.Курокава метаболизмнинг назарий асосларини биринчи бўлиб шакллантирган.  У метаболистик бино ва иншоотлар тирик организмлардек ўсиши керак деб ҳисоблаган.  Намоёндалари  К. Танге,  К.Курокава,  К.Кикутаке ва бошқалар.

Неопластицизм - 1920 йилларда Голландияда вужудга келган.  Неопластицизмнинг  эстетик концепцияси - оддий ёрқин рангларга бўялган горизонталь ва вертикал чизиқ ва юзаларнинг геометрик абстракцияси билан боғлиқ эди. Қурилманинг бадиий ифодасини кучайтириш учун рангдан фойдаланишган.
Ташқи ва ички мухитларнинг ўзаро чамбарчаслиги, деворлар юзасини алоҳида қисмларга бўлиш,  ранг ва фактуранинг киритилиши тан олинган, архитектуранинг янги тамойиллари ҳисобланган.  Архитекторлар Я.Ауд, Г.Ритвельд ушбу услубнинг намоёндалари ҳисобланишган.

Рационализм  (лот. - ақлли) - 20 аср 1 - ярмидаги замонавий фан ва техника ютуқларини эгаллаган архитектуравий йўналишлар  тўплами.  Рационализм кенг маънода жамиятнинг замонавий қарашларига мос келувчи архитектуравий йўналишлар ва фан, техника  замонавий ютуқлари ҳақидаги санъатнинг тўплами.
Бино ва иншоотларга қўйиладиган иқтисодий,  социаль,  техник, гигиеник ва ҳакоза талабларга жавоб берадиган архитектура  рационал деб аталади.  Рационализм  намоёндалари рационал  қурилмавий, меъморий-режавий ва бадиий ечимларни топиш учун замонавий қурилиш материаллари ва ва усулларидан фойдаланишади.

А.Аалто,  Н.А.Ладовский, К.С.Мелников ва бир қанча архитекторлар ўзларини рационалчилар деб аташган.

Брутализм  (ингл.- дағал) - 1950 - йиллар Британияда  (архитекторлар А. Ва П.Смитсон) пайдо бўлган ва кейин Ғарбий Европа, АҚШ ва Японияда тарқалган йўналиш.
Брутализм услуби намоёндалари ижодида қурилмаларни очиқ кўрсатишга,  оддий  ва “дағал” меъморий шакллардан бадиий фойдаланишга ҳаракат қилинади. Пўлат, темир-бетон, ғишт ва ойна каби қурилиш ашёлари табиий кўринишини яширадиган ҳар қандай усуллар инкор қилинади.

Брутализмниг  дастлабки ривожланиш босқичида  тош, ғишт ва ёғочнинг бадиий ифодасини кўрсатишга ҳаракат қилинган. Ушбу услубнинг таъсири  О.Унгерс,  П. Рудольф,  Дж. Стирлинг каби бир қатор дунёга машҳур архитекторлар ижодида сезилиб туради.

Хай - тек (ингл. High tech-nologe - юқори технология) - 20 аср 70 йиллари охирида вужудга келган услуб. Ушбу услубга мансуб биноларда техника нафақат ўзига хос бўлган вазифани, балки безак вазифасини ҳам бажаради.  У ҳар хил илмий ишланмаларни эстетик  ўзлаштиради.

Хай - тек услубида қурилган биноларда янги қурилиш ашёларининг юқори сифати намоён бўлади.  Хай-тек учун мухандислик иншоотларига хос бўлган қувур, контейнер, ишлаб чиқариш йиғма модулларини эслатадиган шакллар хосдир. Бу усулда қувурлар, ҳаво сўрадиган ускуналар очиқ намоён бўлади,  металл,  ойна  ва  бетондан  актив фойдаланилади.

Ҳар қандай безаклардан холи бўлган ушбу услубда ойнаванд юзаларга тушадиган ёруғлик ўйини ва хромланган қурилмаларнинг  ялтирашидан кенг фойдаланилади.
Хай-тек услубининг бугунги  кундаги йўлбошчилари инглиз архитекторлари  Н.Фостер  ва  Р.Рожерс  ҳисобланишади.

Архитектура - ҳайкалтарошлик - 1960 йилларга келиб қурилиш амалиётида архитектуравий-ҳайкалтарошлик шаклларидан фойдаланиш урф бўла бошлади.  Ле.Корбюзе,  Кензо Танге,  Оскар Нимейер ва Йорг Утцонлар ушбу йўналишнинг йирик намоёндалари бўлишган.

Хулоса ўрнида шуни келтириш мумкинки, бугунги кунда Ўзбекистонда жадал суръатларда олиб борилаётган қурилиш ишларида миллий услубга мос бўлган замонавий меъморчилик йўналишларини тадрижий таҳлил қилиш асосида миллий меъморчилик услубларини яратиш ва амалда қўллаш давр талабидир.

                    Маъруза  4

Архитектура  ва  жамият.  Ижод  ва  мактаб

10-11 асрларда ва Россиянинг  20-21 аср бўсағасида архитектура таълимини етакчи мактаблари. Архитектуранинг назарияси ва амалиёти хорижда чуқур шаклланган тарихга эга.

Архитектура мактаби тушунчаси, архитектура йўналиши ва оқимидан фарқли бўлиб дунё предметлари тўплами стилини ва форма белгиларини англатади.
Меъморчилик муаммоларини мазмуни у ёки бу формал қарорларни йўлидир. Оддий қилиб гапирганда айрим катта усталарни архитектура мактаблари кенг доирада гапирсак регионал  ёки  бошқа этник худудий турли кўринишдаги миллий меъморчилик.  мисол; “Петербург мактаби”,  “Москва мактаби”,  “Сибир мактаби”  ва хакоза.

Архитектура мактаби деб, йўналишларни базовий ўқув юртларида архитектуравий  бадиий шаклланиш таълими, мақсадли равишда архитектура ва дизайн соҳасида мутахассисларни тайёрлашни тушуниш мумкин.

Замонавий архитектура бадиий таълимни ривожланиш шароитида юқоридаги терминларни айтилиши асослидир.

Замонавий архитектура мактабина формал белгиларда аниқлаш мумкин:
Регионда йирик ўқув даргохи институтни, факультети бўлиши мумкин. Унинг вазифаси архитектура ва бадиий стилни, билимни, педагог усталарни тажрибасини кенг ёйишдир.

Буларни ҳаммасининг тўплами  “архитектура мактаби”нинг муаллифлик услубида ўқитиш деб қаралди.

Замонавий архитектура - бадиий таълимни асосий лейтмотивларидан бири шахснинг интеллектуал ва ижодий потенциалини ёритишдир. Шунинг учун ҳам янги прием ва услубларни  архитекторларни ўқиш жараёнига киритиш муҳим  концептуал аҳамиятга эга, келгуси мутахассисларни ижодий имкониятларини очишда.

Замонавий архитектура мактабларини бадиий таркибини кенгайтириш жуда муҳим элементлардан биридир, бу эса тўлақонли профессионал архитекторнинг дунёқарашини шакллантиради.

Архитектура таълими - таълим мақсади архитекторларни тайёрлаш.
Архитектура сўзи грекча сўздан келиб чиқиб - қурувчи.  Эрамиздан аввалги  3 асрларда пайдо бўлди.
Қадимги замондан архитектура касбига  катта  аҳамият бериб келинди. Чунки  Греция, Египет, Австрия, Вавильон, Хиндистон, Хитой  мамлакатларида турар жой ва ибодатхона (храм)  қурилишлари кенг миқёсда эътибор қаратилди.  Архитекторнинг меҳнати жуда ҳурматли ва мураккаб  деб қараларди. Шу даврларда биринчи архитектура мактаблари ташкил этилди.

Рим императори  ва  инженери  Витрувий эрамиздан аввалги  1 асрда яшаб ўтган, ўзининг  “Десять книг об архитектуре” китобида қадимги  Антик даврни архитектура таълимини шундай деб ёзади.

334 йил император Константин архитектура мактабига шогирдларни қабул қилиш учун шундай кўрсатма берган, шогирдларга стипендия белгилаш, уларни ота-оналари эса солиқлардан озод қилиш тўғрисида.

Йирик шаҳарларда хусусий архитектура мактаблари бўлган. Шунинг билан бир қаторда архитекторларнинг янги мутахассисликлари пайдо бўлди.  Кўприк, йўл, аквариум, ҳарбий архитекторлар (фортификация) ва инженерлик жамоатлари, биринчи марта шаҳарсозлик билан шуғулланувчи шаҳарсоз - архитекторлар.

Эрамизни 2 - асрида мувафақиятли эпчил  Дамаскдаги  Аполлодор инженер, архитектор, конструктор хайкалтарош, узунлиги 1 км ошиқ бўлган кўприкни  Дунай дарёсида қурган, шунингдек Римдаги  Троян  форми ва  колоннасини лойиҳалаган.

Троян колоннаси биринчи  триумфал монумент ҳисобланади.
Аполлодор  Троян триумфал аркасини  Беневентда  ва  Анконда ҳам лойиҳалаган,  шунингдек  Рим Пантеонини Испаниядаги  Алконетар кўпригини яратувчиси ҳисобланади.

Кенг профилли  архитекторлар,  талантли ҳисобланган, ҳамма турдаги ҳунармандчилик ва санъатда ишлаганлар, архитектор ва  рассом  сифатида.

Ғарбий Европадаги архитектурада эса цех тизими, меҳнатни бўлиш устиворлиги, усталар эса кўп ҳолларда  тажрибаларини ўз болаларига берганлар.

15 - 17 асрларда  Италия  ва  Европани  бошқа мамлакатларида цех специализациясига (махсуслаштирилган цех) қарши ўтган даврда архитектура таълими янги сифат ривожни бошлайди, универсал мутахассислар пайдо бўлди.  Машҳур архитекторлар,  рассомлар ҳайкалтарошлар, живописилар, ювилерлар, декораторлар.

Донато Браманта  архитектуранинг  юқори  уйғониш даврини  йирик вакили ва асосчисидир, унинг таниқли ишларидан бош ибодатхона Ғарб христианлиги -  Ватикандаги Святой Петр базиликаси.

Донато Браманте ўз фаолиятини живописчи сифатида бошлаган.  У ўзининг ижодида Пьеро делла Франческо рассом таъсири остида ишлаган, шунингдек  Лучано Лауран,  Леонардо до Винчи хам таъсир этган.

Леон Баттиста  Альберт ўз даврининг яна бир ёрқин архитектори, ҳайкалтароши, рассоми, ёзувчиси, математики санъат тўғрисидаги бир қанча илмий трактаталарни муаллифи:  “О зодчестве”,  “О статус”.  Ўзининг “Десяти книгах о зодчество” китобида архитекторларни универсал уста  сифатида характерлайди.

Келгуси меъморни тайёрлашда маълум бир устага ўқишга берганлар,  шогирд унинг раҳбарлигида архитектура ва бадиий санъатни классик хайкалларни, архитектура  ордерларини, қурилиш материалларни, уларни қайта ишлаш  усулларини, математика  соҳаси билимларини.

Шогирдликдан кейин эса ўзлари буюртмаларни қабул қилиб ўзларини архитектура ва бадиий таълимни такомиллаштирганлар ва ўзларини хусусий устахоналарини очганлар.

Совет тузими даври архитектура бадиий мактаблари бир қанча йўналишларда мутахассисликлар тайёрлаш олиб борилди: фуқоралик қурилиши, саноат қурилиши,  шаҳарсозлик,  биноларни интерьерини ва ичкарини жиҳозлашни, қишлоқ хўжалиги қурилиши, шунинг билан бирга бадиий тайёрлаш.

Биринчи курсдан етакчи курс қилиб архитектуравий лойиҳалаш  то диплом лойиҳаси бажарилишигача  олиб борилади, бунда оддий биноларни лойиҳалашдан бошлаб мураккаб жамоат, саноат бинолари ва уларни шаҳарсозлик комплексларигача.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Россияда ва бир қатор хорижий мамлакатларда янги архитектура институтлари пайдо бўлди.

Бунга сабаб урушда вайрон бўлган шаҳарларни тиклаш ва таъмирлаш янги турар жой ва жамоат биноларини, саноат ва инженерлик иншоотларини қуриш лозим эди.

Қурилишда темир бетон кенг қўлланилди, кенг доирада пластмасса, янги теплоизоляция материаллари янги технологиялар ишлатилмоқда.

Таълим тарбия  тизимида “Устоз - шогирд” Муносабатларини  шакллантиришнинг айрим жиҳатлари.

Бугунги кунда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиқиб, таълим тарбия тизимини янада такомиллаштириш, ўқитиш ва тарбиялаш мазмунига  миллий кадрият ва анъаналарни сингдириш, уларни илғор ғоялар билан бойитишга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Аждодларимиз томонидан асрлар давомида яратилган бебеҳо маънавий мерос, унитилган кадриятларни қайта тиклаш, миллий ўзликни англаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.  Миллий анъана ва кадриятлар қайтадан мустаҳкам қарор топиши натижасида ўқитувчи-устоз фаолияти бўлажак юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлашда нафақат фан асослари юзасидан билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришда, балки аудиториядан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда,  уларнинг иқтидори, қизиқиши ва интилишларини инобатга олган ҳолда илмий-тадқиқот ишларига жалб этишда, уларда юксак маънавиятлиликни шакллантиришда  “устоз-шогирд” анъаналаридан фойдаланиш эҳтиёжга айланиб бормоқда.
Дарҳақиқат  юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда  “устоз шогирд “  тизимининг аҳамияти беқиёсдир. Мазкур тизим асосида   замонавий миллий кадрларни етиштиришда устознинг шогирд билан, яқин самимий, оқилона муносабатларини жонлантиришга қаратилаётган жиддий эътибор диққатга сазовор.
Шунингдек мазкур тизим бу икки таълим субъектлари орасида нафақат илм - фан маълумотларини ўзаро алмашиш, балки юқоридаги хулоса: қайси фазилат ва сифатлар асосида илмий  тадқиқотлар олиб боришга киришиш, олинган билимларни амалиётга  қандай тадбиқ этиш, қайси мақсад ва ғоялар амалиётига йўналтириш ва бошқа шу каби маънавий-маърифий тарбия масалалари билан уйғунликда олиб боришни кўзда тутмоқда.
Демак, бугунги  “устоз-шогирд” муносабатларида устоз - мураббийларнинг ўз издошларига фақатгина билим бериш билан чекланиб қолмаслигига аҳамият қаратилаётгани ўзига хос ва мухим хусусият сифатида намоён бўлади.
Хатто тизимнинг ташкил этилиши ва уни янада такомиллаштиришга  берилаётган эътибор марказида - шогирдларнинг маънавий камолотига  ғамҳўрлик қилинаётгани алоҳида феномендир.
Глобал  муносабатлар ривожланиб, турли ахборотлар билан бир қаторда, ранг баранг ғоя ва қарашлар  шиддат билан оммовийлашиб бораётган ҳозирги даврда, ёшлар маънавий камолотига эътибор бериш ҳар қачонгидан долзарблашиб,  “устоз-шогирд” тизими олдига ҳам бир қатор вазифаларни қўйиши табиийдир. Ҳар қандай ю
қори малакали кадрларни тайёрлаш, уларнинг чуқур билимга эга бўлиши - маънавий камолот билан уйғунликда олиб боршни тақоза этади.
Ёшларда касбий маҳоратни тарбиялаш, уларнинг маънавий-маърифий салохиятини ошириш, изланиш, ижод қилиш, бир сўз билан айтганда ҳар томонлама етук шахсни шакллантиришда ўзига хос тарбиявий таъсир кўрсатиш мавжудлиги билан “устоз-шогирд” анъаналари катта аҳамият касб этади.
“Устоз-шогирд” анъаналарининг яна бир характерли жиҳати шундаки, унда шогирднинг ўз имкониятларига ишонч, вазиятни тўғри баҳолаш ҳамда иродавий сифатлари шаклланади, энг асосийси унинг ижтимоий  фаоллиги устозлар назоратида бўлади. Устознинг энг буюк бурчи - юрт равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладиган, ақл идрокли, фаҳм-фаросатли ва қобилиятли шогирдлар тайёрлашдан иборат.
Устоз яхши шогирд тайёрлаш учун аввало унинг ўзи касбий салохиятли, маънавий баркамол, кенг дунёқараш ва соғлом фикрга эга бўлмоғи лозим.
Қадимда  “устоз-шогирд” анъаналарида устоз нафақат шогирдига йўл-йўриқ, кўрсатма берибгина қолмай, ўз навбатида уларни мустақил фаолиятига тайёрлаган ҳамда ўзидан кейин иш тажрибаси, билим ва маҳоратини  авлоддан-авлодга ўтишига имконият яратган.  
“Устоз-шогирд” муносабатлари муайян дастур, режа асосида олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Бу борада шогирд билан олиб бориладиган иш шаклларида устоз қуйидагиларга риоя қилиши лозим:
- шогирдга тарбиявий  таъсир кўрсатишда уларни замон талабларига, жамият қонун-қоидаларига мос билимлар билан қуроллантириш;
- ягона мақсад сари интилишга, ишнинг натижасини кўра билишга ўргатиш;
- шогирд рухияти, маънавиятига ижобий таъсир кўрсата олиш ва ўз ўрнида  талабчан бўлиш;
- ўзини ва ўзгаларни ҳурмат қилишга одатлантириш;
- муваффақиятни кўзлаган ҳолда олға одимлаш;
- ижобий қайтувчан алоқани ўрнатиш;
- тарбияда  турли ҳил усуллардан фойдаланишга эътибор қаратиш;
- тарбия жараёнида устознинг ҳар томонлама: маънавий, аҳлоқий касбий жиҳатдан намуна бўлиш;
- бурч, маъсулият, жавобгарлик ҳиссини шакллантириб бориш ва ҳакоза.
Юқори малакали ҳар томонлама етук мутахассис кадрлар тайёрлашга қаратилган “устоз-шогирд” анъаналарида қуйидаги педагогик тамойиллар муҳим аҳамият касб этади:
- онглилик ва фаоллик, яъни эгаллаётган у ёки бу фаолиятнинг ўзига хос жиҳатлари, моҳиятини онгли тарзда тўлиқ англаб етиш, унинг истиқболи ва равнақида фаолик билан ҳаракат қилиш;
- таълим-тарбиянинг турмуш, ҳаёт билан чамбарчас боғлиқлигини инобатга олиш;
- ўқитиш, тарбиялаш мазмуни ва шогирдлик бочқичлари изчиллик билан белгилаб қўйилган аниқ мантиқий  тартибга эга бўлиши;
- илм-фаннинг сир-асрорларини эгаллашда пухталик;
- шогирднинг ёши ва ўзига хос  хусусиятларини ҳисобга олиш;  
- мустақилликка, ижодий изланишга йўналтириб боришда назарий билимларнинг амалиёт билан боғлиқлигини ҳисобга олиш;
Юқорида таъкидланганидек таълим - тарбия тизимида “устоз-шогирд” муносабатларини шакллантириш ва ривожлантириш  таълим-тарбиянинг янади самарадорлигини ошишига ёрдам беради, юқори малакали шогирд тайёрлашдан кўзланган самарани беради.
Педагогик таълимот ғояларига кўра амалий кўникма ва малакалар бевосита машқлантириш, яъни муайян фаолиятни амалга бевосита бажариш орқали шаклланади.
“Устоз-шогирд” анъанаси эса талаба-ёшларда бевосита ишлаш, уларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда ёндашиш, мавжуд иқтидорларини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитни яратиш билан аҳамиятлидир. Бу каби ҳолатлар ёшларни нафат меҳнат ва ишлаб чиқариш фаолиятига масъулият билан ёндашиш, балки ўзгалар меҳнатини кадрлаш, ҳалол меҳнат қилиш, меҳнат самарадорлигидан ғурурланиш каби маънавий-аҳлоқий  сифатларни ҳам тарбиялайди.
Фарзанд тарбиясида шарқона, қадимий аждодлар урф-одатлари, анъаналари, аҳлоқ одоб  қоидаларига амал қилишда ҳалқимизнинг миллий тарбия тизимидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор бериш ва бу боради устозлар ўз кучи, ақл-заковатини аямасликлари лозим.
Юқоридаги фикрлардан кўринадики, ҳозирги кенг камровли демократик ислоҳотлар муҳитида келажак авлоднинг ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўша оладиган юқори  малакали кадрлар қилиб тарбиялаш давр талабига айланди. Бу борада таълим-тарбия тизимида “Устоз-шогирд” анъаналари имкониятларидан унумли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.


                    Маъруза  5

Архитектура ва жамият.  Амалиёт ва  фан.       

                       
Илмий натижаларни  амалиёт қўллаш тўғрисида гапирганда, фан ва амалиёт муносабатлари тўғрисида. Бунда  “амалиёт” тушунчасини учта турли фикрда ишлатилади, ҳар сафар  доимо буни ажратиш, қайси фикр назарда бўлади:
1. Педагогик амалиёт ўз сифатида ўзича айрим фикрда фан “антипод” диалектик категориясининг икки звеносида “фан-амалиёт”.
Амалий ўқитиш ва тарбиялаш, педагогик фаннинг ўрганиш объекти сифатида ва хақиқий унинг натижалари критерияси сифатида.
Кенг жамоатчилик амалиёти (жамоавий - тарихий амалиёт) ҳақиқий умумий билиш  критерияси сифатида.
Фан билимлар тизими сифатида амалиётга нисбатан қуйидаги функцияларга эга:
Ёзиш-йиғиш ва маълумотларни, фактларни тўплаш.
Ушбу функциядан (этапдан) бошланади ҳар қандай фан, у катта фактик маълумот материалларга таянади.
Мисол учун: илмий ҳимоя пайдо бўлиши учун унинг олдинги изланувчилари алхимиклар томонидан катта фактик материал тўпланганлиги уларда турли нарсаларни  химик хоссаларни хусусиятлари бўлиши зарур.
Тушунча - пайдо бўлиш жараёнларини тушунчаси ва унинг ички механизмлари;
Умумлаштирилган - қонун ва қонуниятчиликни шаклланиши, тизимлаштирилган ва ўзига қабул қилувчи майдаланган (бўлакланган) кўриниш ва фактлар.
Классик мисол сифатида, биологик кўринишни классификациясини келтириш мумкин. К.Линкея ёки Ч.Дарвин эволюция назарияси ёки Д.И.Менделеевнинг даврий қонуни;  Илмий билимларни - башорати номаълумларни янги жараён ва кўриниш олдиндан аниқлаб беради.  Мисол учун (“на кончике пера” перонинг учида) Уран, Нептун планеталари очилди. Секундлар ичида астрономлар Ер билан бирор бир кометани тўқнашувини (ҳисоб китоб) аниқлашлари имкони пайдо бўлди ва ҳакозалар.
Кўрсатувчи ёки фаннинг норматив функцияси, илмий билимлар; мисол, давлат стандартларини у ёки бу  маҳсулотлар ёки технологияни оптимал равишда тартибга келтиради, мажбурий равишда уларни бажарилишини ишлаб чиқаришда, мактабда ва ҳакозаларда имкон яратади.
Фаннинг таълим  соҳасидаги таниқли Ф.Ф.Эрисман партаси кўп ўқувчилар бу нашрни классик  наъмунасининг реаллигидир.
Парта геометрияси  партанинг тип размерлари кўп йиллик изланишлар билан шундай аниқландики, бу эса ёш болаларни қоматини касалланишдан сақлади.
Лекин бундай таниқли парталардан иқтисод тежами нуқтаи назари билан улардан воз кечилди, шуни билан миллионлаган одамларни соғлигига путур етказилди.
Амалиётга нисбатан фаннинг муносабати, қоида бўйича доимо олдинда бўлади. Фан ҳар доим  техника ва технология учун таянч асос бўлган.
Мисол. Компьютерлардан қўлланиш, лазерлардан электрохимик қайта ишлов усуллари, композицион материаллар ва ҳакозалар,  фақат илмий изланишларнинг таъсири остида амалга оширади.
Шунинг билан бир қаторда гуманитар соҳа, фан жамиятнинг функциясини олдиндан ҳар доим ҳам аниқлаш,  жуда мураккаб объектларнинг изланишидир.
Шуни тан олиш керак, педогогикада таълимда, бугун илғор амалиёт кўп ҳолларда педагогик фанни орқада қолдирмоқда.
Фан жараёни сифатида (илмий фаолият).
Изланишларни ривожлантириш тўғрисида гап кетганда бу савол доимий равишда харакатда кўрилади, изланишлар услуби, натижаларни эффектив критериялари ва бошқалар.
Бунда турли принципиал мақсадларни қайд этиш лозим, мазмун, педагогнинг фаолияти услуби практик ўқитувчи роли сифатида, муалимлик, уста тарбиячи ва изланувчи муаллим сифатида .
Илмий ишга кириша бориб, ишчи ўқитувчи (муаллим) аниқ белгилаб олиши керак, таълим ишчисининг амалий фаолияти мақсадини - ўқитувчи, услубчи ва ҳакозалар - изланувчиларнинг мақсади принципиал турлича.

      Индивидуал илмий фаолиятнинг муҳимлиги                 

Илмий ишнинг органик мақсадини аниқлаб белгилаш.
Фанда .шунингдек ҳар қандай касб фаолиятида табиийки меҳнатни тақсимланиши.
Илмий ходим “умумий фан” билан шуғуллана олмайди. Умумий муаллимлик билан ҳам аниқ ва нозик шу йўналишни қабул қилиши керак, ўз олдига аниқ мақсадни қўйиб кетма-кетлик асосида унга эришиши лозим.
Изланишни режалаштириш сал кейинроқ бу ҳақида айтамиз, бунда айтиш керак ҳар қандай илмий ишнинг хоссаси изланувчининг йўлида ҳар доим қизиқарли кўринишлар ва фактлар тушиб туради, булар ўз-ўзидан катта қимматга эга бўлиб уларни тўлақонли ўрганишга ҳавас қиламиз. Лекин изланувчи ўзининг илмий ишида йўналиш ўқидан чиқмаслиги керак, изланишлар фактлар кўриниши билан ён изланишларни ўрганиш билан шуғулланиш эса янги кўриниш ва фактларни чексиз давом этишига олиб келади.
Илмий ходим илмий терминларни ўзлаштириш лозим ва ўзининг аппарат тушунчасини тўғри қатъиятлик билан олиб бориши керак.
Масалан;  мураккаб тилда ёзиш билан эмас, кўп ҳолларда чалкашликларни келтириб чиқарадиган шундай фикрлайдилар қанчалик мураккаб ва тушунмайдиган, ёзилса у кўпроқ илмийдир деб янгилашадилар.
Ҳақиқий олимнинг хизмати  қиммати унинг энг мураккаб нарсалар тўғрисида оддий тилда ёзишидир.
Изланувчи оддий ва илмий тилни чегарасини яхши билиши керак. Оддий сўзлашиш тилига катта терминлар учун талаблар қўйилмайди.
Ҳар қандай илмий ишнинг натижаси, ҳар қандай изланувчининг ёзма равишда ишини, илмий ҳисобот тарзида, илмий маъруза, реферат, мақола, китоб ва ҳакозалар.
Бу талаб  иккита холат билан шартланади. Бирнчидан ёзма равишда ўз ғоясини ва натижаларини қатъий илмий тилда баён қилиш. Оғзаки гапиришда буни иложи бўлмайди.
Ҳар қандай илмий ишни ёзиш, кичик бир мақолани ёзиш янги изланувчи учун катта мураккабликни ташкил этади, чиқишларда енгил айтиладиган сўзлар ёки фикрлар ўзаро сўзлашда ёзиб бўлмайдиган  ҳолатни келтириб чиқаради.  Мана шундай оддий тилнинг ва илмийликнинг фарқи.
Амалиёт, албатта назарий  билиш тараққиётининг асоси бўлиб хизмат қилади. Аниқроқ айтганда, бу назария ва амалиётнинг бевосита қатъий, аниқ муносабатлари доирасида тўғридир. Масалан билимнинг ҳақиқатлигини аниқлашда амалиётнинг назарияга нисбатан ўзаро муносабатида унинг асосийлиги шак-шубҳасиздир. Бу ҳолда амалиёт бутун инсоният билиш  тараққиётининг объектив асоси сифатида намоён бўлади.
Шу билан бир вақтда амалиёт ўз давридаги назарияга, билимга мос  келиши ҳам лозим. Яъни муайян давр, унинг асносидаги амалиёт билишда қандай бўлса, назарий онгда ҳам бу ҳол ўз аксини топади.  Амалиёт янги билимлар, назарий қарашлар такомили учун имкон бермаса. Унда олимлар, илм аҳлини қотиб қолганликда айблаш бефойда.  Амалиётда янгича илмий қарашлар учун жой бўлмаса, янги назарий хулосалар ҳаётга жорий қилинмаса, унда назарий масалалар билан шуғулланадиган кишиларни  айбдор, деб билиш билан иш битмайди.
Фан тарихини тахлил қилиш илм учун жуда ишончли ва қадрли бўлган назарий билишнинг физик экспериментига нисбатан эркинлигини яққол кўрсатади. Амалиётни бевосита четлаб ўтиб, экспериментга мурожаат қилмасдан ҳам фан янги билим олиши мумкин
Оддий мисол: нарсаларнинг миллионтасини амалиётда ҳисоблаш мураккаб, баъзан эса умуман мумкин ва керак бўлмаса-да, инсон кўпайтириш қоидасини қўллаб миллионга тенг бўлган сонни осонгина ҳосил қилиши мумкин.
Илмий билишга амалиётдан илгарилаб кетиш хусусияти ҳам хосдир. Агар амалиёт назариянинг ҳақиқийлик мезони бўлса, ҳақиқий илмий назария амалиёт тўғрилигининг мезонидир. Бу борада назариянинг устуворлигини унинг амалиётга нисбатан ролини мутлоқлаштириш деб тушуниш  керак эмас. Мабода, унинг тасаввур қила олиш функциясига урғу берилган тақдирда ҳам, бу амалиётни назариянинг зарарига мутлоқлаштириш  учун қилинган ҳаракат ва позициянинг асослигининг теран англаш учун амалга оширилади.
Хуллас, амалиёт ва билиш. Тажриба ва назария ўзаро боғлиқ ҳолда бир-бирига таъсир ўтказади, уларнинг ўзаро муносабати мос, уйғун ҳолда бўлиши ёки зид ҳолатга тушиб қолиши мумкин. Бири бошқасидан орқада қолиши ёки олдинга кетиши мумкин, бу эса улар ўртасидаги зиддиятнинг табиий ифодаси ҳисобланади.
Ушбу зиддиятни енгиб ўтиш уларнинг ўзаро  муносабатидаги ривожланиш жараёнини янги даражаги олиб келади. Ана шу йўл билан назария
ривожланади, амалиёт тараққиётига эришади ва янги назариялар вужудга келиши учун имконият яратади.

                   Маъруза  6

Шахарсозлик  ва меъморий мерос

Ўзбекистон Республикаси мустақиллик шарофати билан ўз тараққиётининг янги даврига кирди. Ҳалқимиз ўзининг минг-минг йиллик меъморчилик ва шаҳарсозлик тарихига, маданий ва маънавий меросига эга бўлди.
Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик, Бухоро, Хива ва Термиз шаҳарларининг 2500 йиллик, Шаҳрисабзнинг  2700 йиллик, Тошкент шахрининг 2200, Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик юбилейлари  нишонланди.
Буюк Соҳибқирон ва атоқли давлат арбоби Амир Темур, жаҳонга машҳур ватандошларимиз Алишер  Навоий, абу Райхон Беруний ваҳ. сингари жаҳонга машҳур кишиларнинг қадамжолари мамлакатимизнинг бош меъмори давлатимиз президенти  И.А.Каримовнинг ташаббуслари ва рахбарликларида замонамиздан келажак авлодга мерос бўлиб қоладиган даражада реставрация қилинди, тубдан қайта қурилди ва янгидан тикланди.
Юртбошимиз тарихсиз келажак йўқлигини, ватандошимиз А.Қодирий таъбири билан айтганда, мозийга қайтиб иш кўрмоқ кераклигини эътиборга олиб ёш шаҳарсозларимиз, шаҳарсозлик ва қурилиш тарихини, уларнинг  сир-асрорини билиши мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон шаҳарларни қайта қуриш шаҳарсозлик сохасининг энг мураккаб муаммоларидан биридир. У уйғунлик табиатига эга бўлиб, ижтимоий  тизимнинг ўзига хосликлари ва давлатнинг ишлаб чиқариш кучи билан ҳамохангликда ривожланиб боради.
Тарихий юзага келган шаҳарларни қайта қуриш, бошқа кўплаб давлатларда бўлгани каби, шаҳарларнинг моддий-фазовий муҳитини янгилаш ва қайта қуришга йўналтирилган. Буларнинг барчаси шаҳарсозлик санъатининг ёдгорликларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш жамиятининг янгиланиб бораётган ижтимоий-функционал талабларига жавоб бериш мақсадини ўзида мужассам этади.
Қайта қуриш муаммолари турли давлатларда турлича жиддийликда намоён бўлади. Булар шаҳар хўжалигининг илмий техник босқичининг ривожланиш шиддатига, шаҳар ривожланишининг иқтисодий кўламига, қайта қуришнинг ижтимоий-сиёсий мақсадларига эга бўлади.
Шаҳарларни қимматли меъморий-лойиҳалаштириш мероси асосида қайта қуриш муаммоси ҳар бир шаҳарнинг ўзига хос меъморий қиёфасини сақлаш ва бойитиш, қурилиш ва лойиҳалаштиришнинг сифатини ошириш сингари ҳозирги замонавий масалаларни ҳал қилиш билан узвий боғлиқ.
Одатда шаҳарларни қайта қуриш жараёни узвий ҳодисадир. Бу шаҳарларнинг лойиҳалаштириш тизими, иморатнинг қурилиш услуби, инженерлик ва техник жиҳозларнинг муайян тарзда эскириш билан узлуксиз равишда пайдо бўладиган янги талабларга боғлик равишда келиб чиқади.
 Шаҳар аҳолисининг турли хилдаги фаолият олиб боришлари учун қулай муҳит яратиш ва бунда шаҳарсозликнинг қимматли меросини сақлаш ва илмий-техник ютуқларни шаҳар хаётининг барча соҳаларига фаол суръатларда сингдириш талабини таъминлашни назарда тутадиган шаҳар марказларида қайта қуриш муаммолари айниқса қийинчилик билан ҳал қилинади.
Ўзбекистондаги шаҳарларни қайта қуришдан мақсад аҳоли фаолияти  (иш, турмуш ва дам олиш) учун қулай шароитларни таъминловчи моддий-техник база ва меъморий-лойиҳалаштириш мухитини ташкил этишдир.
 Шу сабабли, лойиҳалаштириш тизиминингг янгиланиши ва такомиллаштирилиши, жамоат қурилмалари ва кўкаламлаштириш миқёсининг кенгайтирилиши, янги турар жой фондининг яратилиш ва эскиларининг модернизация қилиниш,  шаҳар қиёфасининг доимий ободонлаштириш ва меъморий-бадиий маънодорлигини ошириб бориш билан ўзаро боғлиқ.
Қулай турар жойларга бўлган талаб ҳам шаҳарларни барча босқичларда ривожлантириш ва қайта қуришга ундовчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, аввало турар жойларнинг қайта қуриш ишлари амалга оширилиб шу билан бир қаторда тарихий шаҳарларнинг янги худудларида оммовий турар жойлар қурилишлари олиб борилади шаҳарларни қайта қуришнинг муҳим вазифаларидан бири турар жойлар ва иш жойлари орасида оптимал транспорт воситалари алоқасини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов истиқлол мавкурасини шакллантиришнинг асосий омили - тарихий кадриятларни қайта тиклаб, уни замонавийлик билан бойитиб боришдан  иборат эканлигини қайта-қайта таъкидлаб келмоқда.
Истиқлол шарофати билан бой ва кўхна тарихимиз, турфа хил миллий кадриятларимиз, бетакрор маънавий мерос қолдириб, жаҳон илм-фан ва  маданияти равнақига салмоқли ҳисса қўшиб кетган кўплаб буюк алломаларимизнинг хаёти ва илмий маънавий асарлари ўрганилиб меъморий мақбаралар қайта тикланди.
Ўзбекистон архитектураси хусусида гап кетар экан, унинг ўзига хос тарихий маданият “уникуми” сифатида ифодалаш лозимлигини  қайд этиб ўтиш керак. Чунки илмий манбалардан маълумки, дунёдаги энг машхур ва тарихий Рим ва Афина шаҳарларининг тенгдоши қадимий Самарқанд, Бухоро, Хива мисолида қаралади.
Демак бу шаҳарлар ва Ўзбекистон жуда қадим замонлардан табиати, меъёрий иқлими, зилол сувлари рельефи айниқса архитектураси,  илм ва касб хунар намоёндалари билан кишилар эътиборини ўзига жалб этган.
Шу сабабли кенг минтақада барқарор қадимий урбанизацион жараён юзага келди ва ривожланди. Бинобарин, милоддан аввалги уч минг йилликда юзага келган Самарқанд Саразм ва милоддан аввалги биринчи минг йиллик бошларига мансуб Узунқир, Ерқўрғон, Кўк тепа шунингдек Зарафшон, Сирдарё, Амударё ўзанлари ва қадимий каналлар бевосита таъсир кўрсатди.
Шу туфайли кучли табиий, географик, сиёсий, иқтисодий, маданий омиллар туфайли юзага келган. Ўрта Осиё урбанизацион жараёни Александ Македонский, Дарий Кутайба, Чингизхон, Кауфманлар томонидан амалга оширилган вайронагарчиликларга қарамасдан, маълум меъморчилик, шаҳарсозлик ядроси атрофида қайтадан ривожланаверди.
Ҳозирги кунга келиб келажак авлодларга архитектура ёдгорликларини сақлаш, тарихий ёдгорликлар типологик турларини, халқимизнинг ўсиб бораётган маънавий эҳтиёжлари, маданиятимизнинг тарихий ривожланишини чуқуроқ ўрганишга интилиш, маданий ёдгорликлардаги тадқиқот, қидирув  ва таъмир ишларини кенг миқёсда олиб бориш заруриятини белгилаб беради. Шундай экан Ўзбекистон жамиятининг ривожланиши  халқларимиз маданияти ривожланиш тарихи билан чамбарчас боғлиқ экан.
Муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов  раҳномалигида тарихий меъморий обидаларга жонкуярлик, шаҳар қиёфасини замонавий архитектуравий шаҳарсозлик ҳамда меъморчилик андозалари анъаналари асосида янгилаш амалга оширилади.
Бунга мисол қилиб Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони,  Шохи-Зинда, Гўри-Амир, Мотрудий, Имом ал-Бухорий мақбараларининг  атроф муҳити ободонлаштирилиб, янги сайёҳлик йўлаклари ташкил қилинганлигини келтириш мумкин.
Тарихий шаҳарларимизга ер юзидаги барча давлатлардан сайёҳлар ва зиёратчилар ташриф буюришмоқда. Тарихий меъморий обидалар таъмирланди, шаҳар қиёфасини замонавий архитектуравий шаҳарсозлик ҳамда меъморчилик андозалари, анъаналари асосида янгиланди ва узоқ яқиндан келадиган зиёратчилар сони кундан-кунга янада ошиб борди.
Шундай экан Ўзбекистонда тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш, ёдгорликларни сақлашнинг илмий услубларини ривожлантириш ва мукамаллаштириш ишида илмий-техник муаммоларга жамоатчилик эътиборини жалб этиш лозим.
Республикада таъмиршунослик ишларини яхшилаш йўлларини аниқлаш, унда фаннинг замонавий  ютуқларидан фойдаланиш, янги, мустаҳкам таъмирлаш ашёларини аниқлаш, таъмирлаш ишларида қўллаш мумкин.  
Бу ишларда меъморчилик олдида ҳам катта масалалар турибди. Бунда маданий мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги Ўзбекистон Республика қонунлари мавжуддир.  Ёдгорликларни узоқ вақт сақланиши учун вазифасига кўра фойдаланиш ёки янги вазифага мослаштириш мумкин. Янги вазифа учун қайта қуришда асосан, унинг дастлабки қиёфасини сақлаб қолишга аҳамият қаратилади. Асрлар давомида ёдгорликлар эскиради ва вайрон бўлади, шунинг учун улар таъмирланади  ҳар қандай таъмирлашнинг асосий мақсади, меъморчилик асарларини маданий-тарихий ўрни ва аҳамиятини очиб бериш, тасдиқлаш, шунингдек уларнинг бадиий қийматларини кўрсатиб беришдан иборатдир.
Ўзбекистон меъморий ёдгорликларнинг бой хазинаси сифатида мутахассислар, олимлар, архиолог ва тарихчилар эътиборини жалб этиб келмоқда. Ёдгорликларнинг муҳофаза қилиш ва  таъмирлашга катта эътибор қаратилмоқда. Таъмиршунослар олдида ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, техник тараққиёт ва янги замонавий енгил қурилиш ашёлари ва конструкцияларни жорий қилиш орқали  таъмир ишлари таннархини арзонлаштириш вазифаси туради.
Ёдгорликка ҳақиқий дастлабки меъморий шаклни қайтариш - демак, таъмир ишларининг замонавий тизими асосида бу ғояни киритиш,яъни таъмирлаш тиклаш ишлари зарур. Бу эса ўз ўрнида фақат архиология ва меъморчиликкагина эмас, балки лойиҳа - қидирув ишлари - янги конструкция ишлаб чиқиш, янги қурилиш материаллари ва услубларини, янги технологияни тадбиқ этиш, мустаҳкамлаш ва таъмирлаш ишларига тегиишли бўлган қатор бошқа масалаларни ҳам ҳал этишни талаб этади. Бу комплекс равишда ҳал этиш мумкин.  
Устозлар аждодлар қолдирган меъморий меросларни ўрганиш улардаги қўлланган усул, услублар эстетикаси конструкцияларини ўрганиш ва келажак авлодларга бутунлигича қолдириш учун маънавий ва моддий меросларимизни таъмирлаш, реконструкция, консервация ишларининг аҳамияти каттадир.
Ҳар қандай биномиз ўз даврида белгиланган вазифасини бажаради ва йиллар давомида албатта емирилади, ўз қиёфасини ўзгартиради. Албатта ахборот технологияси, интернет, замонавий тушунчалар жамиятимизга шиддат билан кириб келаётган бир пайтда, ёшларимиз ўзтасида бизларга тарихий меъморий ёдгорликларимизни ўрганиш нимага керак? Деган савол табиийки туғилиши мумкин. Ёшларимиз ўртасидаги тушунчаларни, тўғри тарғиб қилиш, маънавий ва моддий меросимизга бўлган мухаббатни хурматни қизиқишни уйғотиш ва халқимизнинг урф одатлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган меъморий услубларимизни қўллаш, тарихий шаҳарларимизни миллийлик ва замонавийлик билан уйғунлашган  кўринишни яратиш мақсадга мувофиқдир.
                          Маъруза 7
             Архитектура ва жамият. Табиат  экология  

Атроф муҳитга салбий муносабатда бўлиш оқибатларига инсон бефарқ қарай олмайди. Табиатни ифлосланиши архитектор ва лойиҳачиларни инсонларни ушбу муҳитда яшаши учун янги экологик лойиҳаларни ишлаб чиқишга ундаяпти. Бу йўналишни қурилишда экологик, шаҳар ва кварталлар экошаҳар ва экокварталлар деб аталади.
“Экосити” тушунчаси 1987 йил америкалик эколог ва архитектор Ричард Реджистер томонидан киритилган. А.Н.Тетмор тушунчасига кўра; “Экосити- бу шаҳар (ёки шаҳарнинг бир қисми) бўлиб, экологик тамойилларга асосланиб қурилган ва табиат билан экологик мувозанатда бўлиб, атроф мухитни ифлосланмайдиган, ёввойи хайвонлар учун ажратилган жойлар, экологик бинолар ва инсонларнинг барча амалиётини экологиялаштириш йўли билан хаёт сифатини юқори даражага етказиш, экологик таълим тизимини жорий этиш ва барча шаҳар аҳолисини экологик жараёнга жалб этишдан иборатдир”
Бундай лойиҳалаштириш хужжатлари инсонларнинг манфаатларини ва имкониятларини ҳисобга олганлиги асосида ишлаб чиқилади.  Шу билан бир қаторда ресурсларни мухофаза қилиш технологиялари ёрдамида инсонлар яшайдиган муҳитга ножўя таъсирини камайтиришга қаратилган.
Экошаҳарлар умумий хусусияти қуйидагилардан иборат:
Инсонларни шинам яшаш шароити ва тоза ресурслар билан таъминланганлиги.
“Кўк қурилиш тамойили - бу ушбу регион қурилиш материаллари ва қайта ишланган материаллардан қўллашдан”. чиқиндиларни қайта ишлаш ва энергияни оқилона ишлатиш йўлларини ишлаб чиқишдир. Келажак шаҳар транспорт воситалари кўчаларни ҳаддан ташқари банд қилмасдан тез ва қулай  харакат қилади.
Барча аҳоли қатламларини экологик саводхонлигини ошириш - муҳим факторларнинг қаторига киради.
Ёпиқ биосистема шаклидаги экошаҳар лойиҳалари ҳам борким, улар ташқи муҳитдан ажратилган ҳолда яшашни таъминлайди ва шу билан бирга шаҳар аҳолиси қулай шароитини бузмайди.    Ушбу объектда АҚШ даги Аризон чўл зонасидаги биосфера - 2 эко - қурилма мисол бўла олади.
Бундай ёпиқ системада инсонларни яшаши бўйича экспериментлар ўтказиш шуни кўрсатдики бу система унчалик мукаммал эмас -шишали томда сув томчилари конденсатлар кун бўйи йиғилиб сунъий ёмғирдай тушади.
Ўрмон боғлар лойиҳалаштирилганда шамол йўқлиги туфайли дарахтлар нозик ва мўрт бўлиб қолиши ҳисобга олинмаган эди. Бундан ташқари ички атмосфера микроорганизмлар ва хашаротлар  кўпайишига қулай шароит яратади.
Лойиҳа бошланмасдан олдин келажак лойиҳалаштириш асосий концепциясини вазифа тузилади. Ишлаб чиқилган сўровнома лойиҳалаш масаласини осонлаштиради ва бунда мустақил  талаблар ишлаб чиқмасдан фақат баъзи бир томонларини эътиборга олиш кифоядир.
Бу эса лойиҳа иш режаси, техник-иқтисодий ишларни асослаш тадбирларга муҳандислик текширишлар киради. Бунинг натижаси лойиҳа ечимларига етарлича таъсир этиб, қурилиш қийматига унинг мустаҳкамлигига ва узоқ вақт хизмат этишга ҳам аҳамияти каттадир.
Қурилиш режалаштириладиган жойнинг ер ости сувлари, тупроғи ва физико-геологик жараёнларни кўзда тутилган муҳандислик-геологик текширишлар ёрдамида бино асоси ва конструкцияларни лойиҳалари шароитини ўрганишга ёрдам беради.
Мухандислик - геодезик текширишлар қурилиш худудининг табиий ва техноген шароитларни комплекс баҳолаш учун ўтказилади. Бу текширишлар худудда жойлашган бино ва қурилмалар рельефи, ер ва ер ости коммуникациялар ва бошқа лойиҳалаш элементлари тўғрисида тушунча беради. Ушбу  маълумотлар ҳозирги замон информацион технологияларни қўллаш туфайли график, фотографик, рақамли ва бошқа формаларда ифодалаш имкониятини беради, бу эса маълумотларни тахлил қилишни осонлаштиради.
Муҳандислик экологик текширишлар ҳам ўз навбатида катта аҳамиятга эгадир. Бу текширишлар натижасида санитар эпидемиологик, биологик ва радиологик хавфсизлик холати баҳоланади.  Шуни таъкидлаш лозим баъзи аҳоли яшайдиган худудларга экологик ифлосланган манбалар жойлашганлиги аҳоли саломатлигига тахдид солади. Шуниинг учун ўз вақтида уларни аниқлаб олдини олиш аҳолини ушбу худудларга хавфсиз яшаш ва ишлаш имкониятини беради.
Мухандислик қурилиш лойиҳалари ишланмалари мухандислик текширишлар асосида олиб борилган ишлар натижалари асосида олиб борилади.
Мухандислик қурилиш лойиҳаси таркибига кирувчи бош режа мухандислик геодезик изланишлар натижасини акс эттиради.
Бу лойиҳалаштирилаётган бинони кенг кўламда акс  эттириб, у билан туташган йўллар, ландшафт элементлари, кўкаламзорлаштириш, транспорт йўллари ва мухандислик тармоқларини акс эттиради.
Сифатли бажарилган лойиҳа бу қурилиш ишларини олиб бориш учун энг самарали восита ҳисобланади.
Лойиҳаларни оқилона ечими  қурилиш жараёнида вақт ва пулни тежашга олиб келади, бино қурилиш битказилиб, эксплуатацияга топширилгандан кейин эса даромад келтиришни тезлаштиради. Лойиҳалаш муассасалари ходимларининг керакли қоида ва меъёрларини билишлари ва унга амал қилишлари  лойиҳалаштирилаётган объектлар мустаҳкамлиги, қулай ва хавфсизлигини таъминлаш имкониятини яратади.
- мухитнинг ҳар бир унсури ўзининг маъносига эга ва унга бўлган эҳтиёж ва ҳаёт сифатини ўсиши нақтаи назаридан жиддий баҳоланиши керак. Бу ҳайвонот олами намояндалари ўсимликлар, одамлар инсон яратган сунъий ва табиий муҳит унсурларига таалуқлидир. Уларни бирон-бир норматив ёки консепцияга жавоб бера олиши нақтаи назардан эмас, ҳар қандай бўлса шундай қабул қилиб, умумий экологик ҳолатни яхшилиш бўйича улар билан ишлаш керак.
- атроф муҳитнинг ҳар бир муаммосини ўзининг ечимига эга. Агарда уларнинг қандайдир камчилиги бўлса, эҳтимол афзаллиги ҳам мавжуд. Муаммолар қанчалик кўп бўлса ситуацияни ўзгартиришнинг шунчалик кўп қулай имкониятлари ҳам мавжуд. Масалан; Хитой иероглифи “кризис”ни икки хил тушуниш мумкин: хатарли ва қулай имконият. Шунинг учун архитекторлар ва шаҳарсозлар муаммони катта баланс, уйғунлик (гармония) ва устиворликка айлантиришга ҳаракат қилишлари керак;
- “устиворлик ”- экошаҳарларни режалаштириш ва қурилишнинг калитидир. Устивор архитектура ва аҳоли жойлашувининг модели ер билан ундаги мавжудотларнинг истеъмол қилиш ва ҳосил қилиш баланси асосида ишлаб чиқилади. Бунинг учун атроф муҳитнинг барча таркибий элементларининг умрбоқийлигининг ошириш талаб этилади.
- устивор тизимда ҳар бир элемент кўплаб турли функцияларни бажаради ва ҳар бир функция кўплаб элементлар билан таъминланади. Бу йўл орқали турғунлик ва эгилувчанликнинг юксак даражасига етишиш мумкин. Агар тизимда бирор-бир элемент мавжуд бўлмай қолса, бошқаси учун функцияни бажаришни ўз бўйнига олади.
- устивор тизим қуйидаги фундаментал инсоний эҳтиёжларга эътиборлидир: тоза ҳаво, соғлиқ ва етарли озиқ-овқат, сокинлик, ўсимликлар ҳайвонот ва бошқа мавжудот билан алоқада бўлмоқ (контакт) ҳимояланганлик, иштирок этмоқ, ижод, шахсият, эркинлик мухаббат гўзаллик;
- устивор тизим очиқ ва эгилувчан бўлади. Унда шахсий ва коллектив тафовутлар тан олинади.
Унда муаммо ва конфлитга барча ўсувчи жараённинг таркибий ва соғлом қисми сифатида қаралади. Бу тизимда инсон ўзини қисқа вақлик хўжайин ёки ер эксплуататор эмас, балки ундан олдин бўлган ва ундан кейин ҳам давом этувчи тизимнинг бошқарувчиси ва асровчисидан ҳис этади.
Шу тамоиллардан келиб чиқиб масалан: қишлоқ ишларининг (озиқ овқат ишлаб чиқариш)баъзи элементларини шаҳарга қайтариб қишлоқ жойларини сиёсий иқтисодий ва маданий муносабатларга автомациялаштириш керак. Бу нарса аҳолининг икки хил турдаги жойлашувини анча устивор ва уйғун ҳолатга келтириши мумкин.
Турли кўриниш ва ўлчамли экожойлашувларни яратишдаги замонавий ёндашувларни умумлаштириш асосида уларни яратишнинг асосий тамоиллари шаклланади.
Экожойлашув қуйидагича бўлиши керак:
1. Энергия, моддалар ва тирик мавжудот оқими учун “шаффоф”;
- вертикал бўйича: ёғингарчилик сувларининг ерга сингиб кетиши инсоляция;
- горизонтал бўйича; флора ва фауна намояндалари миграция учун яшаш жойлари ва унинг атрофидан аҳолининг кўчиши, шамоллатиш;
2. Табиий экоциклларнинг уйғун (гармоник) қўйилиши.
Бу қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
- шаҳар территорияси ва унинг атрофидаги бузилган флора ва фаунани қайта тиклаш;
- шаҳар муҳитида биологик жараёнлар тезлигини ошириш;
- шаҳар территориясига био хилма-хилликни кўпайтириш;
- турар жой уйлари олдидаги зич боғдорчилик жойларга ер ҳосилдорлигини ошириш;
- қурилиш материалларини  қолдиқсиз ишлатиш; уларни қўлга киритиш,
Ишлаб чиқиш ва қурилишда қўллашдан то иккиламчи қайта ишлаб табиатга мақбул шаклда уни утилизациялаш.
3. Экожойлашув территорияларига инсонга жуда яқин масофаларга биопозитив жойлар-ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ўсиши учун мослашган ва диққатга сазовор территорияларни яратиш;
4. Инсоннинг шаҳарда яшашининг уч таркибий қисми орасидаги маҳсулдор ўзаро таъсирга эришиш. Бу уч таркабий қисм қуйидагилардан иборат:
- яшаш жойининг “табиий каркаси” - парклар, ҳиёбон, бульвар, ўрмонлар,дарё бўйи ва бошқа ландшафт элементлари.
- яшаш жойининг “техноген каркаси” - унинг транспорт мухандислик инфроструктуралари.
- “шаҳар матохи” шаҳар қурилишлари эгаллаган территория.
Табиий ва техноген каркас шаҳар муҳитига кетма-кетлик хусусиятига бир хил даражада  кесишмаслиги учун, эга бўлиши керак.
5. Фойдаланувчанлик:
- ер юзаси-тирик табиат билан алоқада бўлиши керак бўлган шаҳар муҳити элементларини жойлаштириш учун (турар-жой, иш жойи, дам олиш);
- ер ости кенглиги - тирик табиат билан алоқада бўлиши талаб қилинмайдиган элементлар учун (инсонлар ҳаёт фаолиятига хизмат кўрсатувчи тизимлар; муҳандислик ва транспорт инфроструктуралари, ташқи транспорт зонаси, комунал-хўжалик зонаси, саноат корхоналари в.б.)
6. Марказлашмаган , ҳаёт таъминотининг автоном тизимлари;
- тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланувчи махаллий иссиқлик таъминоти;
- кичик электростанциялар альтернатив энергия манбаларидан фойдаланувчи маҳаллий электр таъминоти;
- маҳаллий озиқ-овқат маъсулотларини ишлаб чиқарувчи (иссиқхона уйлар олди участкаларида);
- техник эҳтиёжлар учун ёғингарчилик сувларини йиғиш фойдаланиш ва рециллаш тизимлари;
- чиқиндиларни қайта ишлаш, маҳаллий оқова сувларни тозалаш.
7. Шаҳар аҳолиси хаёт тарзининг хилма-хиллиги мўлжалланганлик. Одамлар шаҳар ичида турли турар жой уйларини танлаш имкониятига эга бўлишлари лозим. Қуйидагилар ичига эга бўлишлари керак:
- ободонлаштирилган квартиралар урбанизацияланган маҳалла туманларда;
- боғчага эга бўлган квартиралар-участкали блакировкали уйларда;
- интенсив полизчилик ва боғдорчиликка мўлжалланган квартира ёки коттеджлар.
8. Маҳаллий қурилиш материаллари; ёғоч, тош, сопол ва бошқаларни қўллашга мўлжалланган қурилиш. Бу материаллар экологик тоза материаллар ҳисобланади. Улар нисбатан арзон, кулай ва инсон учун зарарсиз; иккиламчи қайта ишлаш осон.
9. Архитектурадаги маҳаллий, регионал эстетик анъаналарни ишлатиб қуриш. Бу аҳоли жойлашувининг барча  таркибий қисмлари: шаҳарнинг фазовий режасида, яшаш муҳитини ташкил этишда бинолар архитектурасида, уларнинг безакларида, предметли ва маиший дизайнида ўз аксини топиши керак.

 Маъруза 8
      
Умуминсонийлик ва миллийлик

Бугун биз тарихий бир даврда - халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб тинч осайишта хаёт кечираётган аввалам бор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқоралик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз.
Биз ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, азалий қадриятларимизга суяниб шу билан бирга тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, мана шундай олижаноб интилишлар билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон хаётни барпо этаётганимиз, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олгани - бундай имкониятларнинг барчасини айнан мустақиллик берганини бугун ҳаммамиз чуқур англаймиз.
Ана шу ҳақиқатни халқимиз ҳар томонлама тўғри тушуниб, танланган тараққиёт йўлимизни онгли равишда қабул қилгани ва қўллаб-қувватлаётгани олдимизга қўйган мақсадларга эришишнинг асосий манбаи ва гарови эканини хаётнинг ўзи тасдиқламоқди.
Мустақилликни мустаҳкамлаш жамият ҳаётининг сиёсий иқтисодий, маданий, маънавий жабҳаларида туб тарихий бурулиш билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ва ҳал этиш масаласини қўймоқда.
Ана шунда улкан вазифа ва масъулият халқимиздан бир томондан, маънавий янгиланиш жараёнини тўлиқ идрок этишни, иккинчи томондан эса, демократик жамият қуришда унга таянишни тақоза этмоқда. Негаки, миллий маънавий янгиланиш, юксалиш, тараққиёт омилига айланмоқда. Шу боис мустақиллик йилларида жаҳон цивилизациясига салмоқли ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг меросини ҳам янгидан ижодий ўзлаштириш ҳаётий эҳтиёжга айланди.
Айниқса, Имом Бухорий, Имом ат-Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Ахмад Яссавий, Ал-Хоразмий, Ахмад Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, З.М.Бобур, А.Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Бехбудий, Усмон Носир ва бошқа кўплаб буюк сиймоларимиз илмий-адабий меросини ўрганиш мамлакатимизда барпо этилаётган демократик жамиятнинг миллий-маънавий негизларини ташкил этмоқда.
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ, аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросно тиклаш давлат  сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди.
Биз маънавий кадриятларни тиклашни миллий ўзликни англашнинг ўсишидан халқнинг маънавий сарчашмаларига, унинг илдизларига қайтишдан иборат узвий, табиий жараён деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон бугунги кунда том маънодаги асрга тенг буюк воқеаларни бошидан кечирмоқда, тарихдан маълумки, бирор халқ хаётидан туб бурулиш содир бўлаётган даврларда жамият  янги истиқболлари сари бормоғи учун ижтимоий муносабатларни шунга мувофиқ ўзгартирмоги лозим бўлади. Шу  боис, ижтимоий мухитдаги ўзгаришлар шахснинг ва бутун жамиятнинг тафаккурида, дунёқарашида, маънавий оламида ўзгаришларни тақоза этади.
 И.А.Каримов “Ўзбекистон  21 аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари“  асарида мустақил тараққиётимизга хавф солаётган ташқи ва ички тахдидлар хамда уларнинг олдини олиш  йўллари хақида батафсил фикр юритиб маънавий кадриятлар ва  миллий ўзликн англашнинг аҳамиятига алоҳида урғу беради ва бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва аҳлоқий кадриятларни ривожлантирмай туриб, ўз истиқболини тасаввур эта олмайди. - деб алоҳида таъкидлаган эди.
Ҳақиқатан ҳам жамиятни маънавий жиҳатдан янгиламай, кишилар тафаккурини ўзгартирмай туриб демократик жамиятни қуриш, бозор иқтисодиётига ўтиш, умуман ҳеч қандай тараққиётга эришиш мумкин эмас. Зеро демократик фуқоралик юксак маънавият ва кенг маърифат тантана қилган жамиятдир.
И.А.Каримовнинг 1992 йилда эълон қилинган ва дастури аҳамият касб этган “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол  ва тараққиёт йўли” китобининг “Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-аҳлоқий негизлари” деб номланган алоҳида бобида кўрсатилган тўрт асосий негиз бунинг асосий мазмунини очиб берган.
- умуминсоний қадриятларга содиқлиги.
-халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.
- инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши.
- ватанпарварлик.
Бу тушунчалар бир-биридан ажралмас ва бир-бирини тақоза эган ҳолда, Ўзбекистонда демократик фуқоралик жамиятни қуришда музтаҳкам асос вазифасини ўтайди.
Дарҳақиқат, демократия ҳар бир инсон учун олий кадриятга, жамиятнинг бойлигига айланмоғи керак. Барча  ислоҳотлар-иқтисодий, сиёсий ислоҳатлардан кўзланган пировард мақсад инсоннинг ижодий ва маънавий  имкониятларни рўёбга чиқаришдан иборат. Шу сабабли, - деб таъкидлаган эди. И.А.Каримов,-”Жамиятнинг сифат жиҳатидан янги ҳолатга ўтишда бизга ислоҳат чоғида одамлар моддий аҳволи кескин ёмонлашадиган аҳлоқий қадриятлар маънавий таянчлар барбод бўладиган, ўтиш даврининг барча қийинчиликлари аҳоли елкасига тушадиган андоза мақбул эмас”.
Бинобарин, энг аввало, эркин фикрлайдиган одамгина ўз Ватанининг ҳақиқий фарзандига айланади. Чунки тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқдан, қулликдан қутилмаса, инсон тўла озод бўла олмайди. Инсон озод эмас экан жамият демократик тамойилларни қабул қилмайди. Демак инсон манфаатларини амалга ошириш учун зарур шароит, имконият яратиш орқалигина демократик жамиятни барпо этиш мумкин.
Бу тўғрида И.А.Каримов шундай деган эди. “маълумки, ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди. Шу боис аввалам бор рўй бериши мумкин бўлган турли фалокатлар, жахон иқтисодиётининг юксалиши ва  инқирозини олдиндан кўриш имконини берадиган ҳар томонлама чуқур ўйланган, аниқ мақсад ва устивор йўналишларни ўз ичига олган тараққиёт дастури ва уни амалга ошириш стратегиясига эга  бўлган мамлакат ва халқ пировард натижада муваффақиятга эришади.
Шу муносабат билан алоҳида таъкидлаб айтмоқчиманки, мустақил тараққиётимизнинг  ўтган даврида амалга оширган ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, уларни ҳаққоний баҳолаш ва ислохатлар дастурига маълум ўзгартишлар киритиш билан бирга, биринчи навбатда, эртанги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил харакатларимизни кучайтиришимиз, уларни, янги янада юқори босқичга кўтаришимиз даркор.

Маъруза  9

Архитектура ва жамият.   Таълим.

Ўзбекистон Республикасида  мутахассис кадрларни тайёрлашда етарли эътибор берилмоқда. Бизга маълумки. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳар томонлама камол топган, юксак умумий ва касб-хунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий-сиёсий хаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир. Ушбу дастурда фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида юқори билимга эга бўлган малакали кадрларни тайёрлаш бўйича аниқ тадбирлар белгиланган.
Ушбу тадбирларни амалга оширишда ахборот технологиялардан унумли фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
Бугунги кунда ахборот технологиялари жамиятимиз ривожланишига таъсир этувчи энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ахборот технологиялари инсоният тараққиётининг турли босқичларида ҳам мавжуд бўлиб, ҳозирги замон ахборотлашган жамиятнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ахборот технологиялари барча мавжуд технологиялар, хусусан янги технологиялар орасида етакчи ўрин эгалламоқда.
Ахборот технологияси ва техник воситалар самарасини белгилайдиган  дидактик материаллардан кенг фойдаланиш замонавий педагогик  технологияларнинг асосий белгиларидан биридир. Миллий дастурда таълим-тарбия жараёнини бошқаришнинг бу муҳим воситасига алохида урғу берилган.
Ахборотли воситалар  (компьютер, электрон алоқа, радио, телевидение)дан фойдаланиш даражаси икки омил билан аниқланади: ўқув жараёни учун ахборотли воситалар самара берадиган мавзулар юзасидан дидактик метериалларни ишлаб чиқиш.
Педагогларнинг  ўз амалий фаолиятларида техник воситалар ва дидактик материаллардан методик жиҳатдан тўғри фойдалана олиш тайёргарлигини текшириш.
Ахборот таълим жараёни олдиндан педагогик лойиҳалангандагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Педагогик жараённи компьютерлаштириш асосий йўналишларидан бири ва замонавий педагогик технологияларнинг шуғулланиши лозим бўлган соҳасидир.
Ахборот технологиялари таълим жараёнида муҳим ўрин тутиб, қуйидаги вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради: - ҳар бир одамга хос ноёб фазилатлардан иборат индивидуал қобилиятларни ўқитилаётган ўқувчи ва талабаларда очиш, сақлаш ва ривожлантириш, уларда билиш қобилиятларини, ўзини-ўзи камолотга етказишга интилишни шакллантириш; - воқеа ва ҳодисаларни комплекс ўрганишни аниқ, табиий-илмий, техникавий, ижтимоий гуманитар фанлар ва санъат орасидаги ўзаро боғлиқликнинг чамбарчаслигини таъминлаш; - ўқув тарбия жараёнларининг мазмун, шакл ва методларини доимий тарзда ва динамик равишда янгилаш.
Бугунги кунда таълимни ахборотлаштиришда асосий йўналиш турли ўқув фанлари бўйича педагогик дастур воситаларини яратишдан иборат бўлиб қолди. Аммо мавжуд ва ишлаб чиқилаётган компьютер техникаси базасидаги педагогик дастур воситалари ўқитиш нуқтаи назаридан таълим сифатида муҳим силжишларга олиб келиши мумкин.
Бунинг сабабларидан бири компьютер технологиялари анъанавий ташкил этилган ўқитиш жараёнида жорий этила  бошланганлигидир. Кейинги вақтларда “ўқитишнинг компьютер технологиялари” тушунчаси тарқалиб, бунда компьютерлар базасида амалга оширилган ўқитиш технологиялари тушунилади.
Бироқ ахборот технологиялари тушунчаси ўқитишнинг компьютер технологиялари тушунчасидан кенгроқдир, чунки компьютерлар ахборот технологиялари техник воситаларининг таркибий қисмидир. Педагогик жараёнлар учун татбиқ қилинувчи технологиянинг анъанавий ва ноанъанавий, тарихий, классик, янги ва замонавий турлари фарқ қилинмоқда.
Асосий мақсад шахснинг таълим ва тарбияси ҳамда унинг ақлан ва жисмонан ривожланиши билан боғлиқ касбий фаолият эканлигини назарда тутсак, қандай номланишидан қатъий назар, педагогик технология комил инсон тушунчасига мазмунан сингиб кетиши лозим. Кўп ҳолларда таълим, асосан, ахборотни эслаб қолишга йўналтирилган, таълим олувчининг бўлажак фаолияти эса муайян ишларни бажариш ёки ташкилий бошқарув ва касбий қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлади.
Ўқув юртларидан бирида таълим олувчилар билимларини назорат қилиш услубини маъмурият барча фанлар учун бир хилда, уларни ҳар бирининг хусусиятларини ҳисобга олмай асоссиз белгиланган. Педагогик технологияга ўқув жараёнини руёбга чиқариш давомида турли ўқитиш услубларидан фойдаланишнинг муайян умумий меъерларини белгиловчи қўлланма, гўёки қолип сифатида қараш мумкин.
Педагогик технология кўп жиҳатдан ўтмишдаги машҳур педагогларнинг  орзуларига мос келади.педагогик прогностика илмнинг устивор соҳаси сифатида давлат ва жамият тараққиётига хизмат қиладиган узлуксиз таълим тизимини янгидан-янги педагогик назариялар негизида вужудга келган таълим моделлари ва технологиялар билан куроллантириш асосида кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилгандир.
Педагогик тажриба-синов амалга оширилган тадқиқот натижаларининг самарадорлик даражасини аниқлашда алоҳида аҳамиятга эга. Ўтказилаётган тажриба-синовнинг характери билан боғлиқ тарзда ўқув дастурлари, дарслик ва дарс ишланмалари, методик қўлланмалар, дидактик ишланмаларнинг яратилиши ва тажриба - синов жараёнига тақдим этилиши зарур.  
Агар ўқув дастури тажрибадан ўтказилаётган бўлса, кузатилаётган таълим жараёнини, яъни дарслик ёки дарс ишланмалари, техник воситалар, кўргазмали қуроллар, ўқув қўлланмалари билан таъминлашга эришиш талаб этилади.
Бунда асосий эътибор ўқитувчининг қайси метод ёки педагогик технологияни қўлланганлигига эмас, балки ўқув дастури доирасида тақдим этилаётган ўқув материалларининг самарадорлигини аниқлашга қаратилган. Муайян бир педагогик технологияни назарий жиҳатдан асослаганда педагогик прогностика ўқувчи ҳамда ўқитувчининг жонли фаолияти кўрсатишни таъминлашга, унинг эркин фикрлаш, ижодкорлик қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим жараёнини ташкил этишни назарда тутмоғи лозим.
Педагогик технологиялар, биринчи навбатда, ҳар бир ўқувчи-талабанинг бошқа ўқувчи - талабалар дарс материаллари ҳамда ўқитувчи билан эркин тарзда мулоқот қилишини, фикр алмашишини таъминлайди.
Замонавий педагогик технологиялар педагогик амалиётнинг ўқувчи ёки талаба шахсига қонунлар мажмуини, табиат ва жамият ҳодисаларини, кишилик маданияти ва аҳлоқ, муайян фан асосларини танитувчи шакли сифатида намоён бўлиши лозим.
Педогогик технология асосида дарс ўтишда энг асосий талаб талабанинг ҳаётий тажрибаси аввал ўзлаштирган билимлари ва қизиқишлари асосида билим беришни кўзда тутади.
Педагогик технология ўрганилаётган соҳа бўйича талабаларда билим етарлича бўлмаган ҳолда ҳам талабада  салбий кечинмага ўрин қолдирмасликни, бу талабанинг айби эмаслигини  тан олишна талаб этади.
Педогогик технология талабаларнинг ўрганилаётган соҳа бўйича билимларни эсга тушуриш, жонлантириш янги билимни ўзлаштиришга асос бўлади деб кўрсатади.
Билимлар ва тайёргарликни аниқлаш талабани фаолаштириш ва билим ўзлаштиришга ижобий мотивни келтириб чиқаради. Педагогнинг белгиланган ўқув-тарбия вазифаларини меъёрий хужжатларда кўрсатилган талаблар асосида йўл қўйиладиган чегаравий кўрсатгичлар доирасида бажариш ҳолати ишлаш қобилияти деб аталиши мумкин.
Демак, у ёки бу фан ўқитувчисининг маҳоратини аниқлашда унинг фаолияти давлат таълим стандартлари талабларига ва педагогик шартларга нечоғлик мос келиши назарда тутилади.
Маърифатли ва маданиятли дунёнинг баълим даражаси шуни кўрсатадики, шахснинг интеллектуал салоҳияти, дунёқараши шунингдек унинг маънавий аҳлоқий қиёфасининг шаклланишида у мансуб бўлган муҳит ҳамда унда қарор топган ижтимоий муносабатларнинг аҳамияти катта бўлади.  Зеро шахс мансуб  бўлган муҳитда унинг тафаккури, маънавий-аҳлоқий қиёфасини шакллантириш учун зарур бўлган объектив ва субъектив омиллар мавжуд.

                   Маъруза  10

Тектоника ва бадият: архитектура ва унинг муҳити
( конструкция ва эстетикасига доир)

Архитектуранинг махсус иш вазифаларидан бири - имкон доирасида, яхши тушуниш ва яхши ишончли лойиҳаланаётган бинони чиройини ва бадиий конструктив тилда воситаларни тўлиқлигини ифодалашдир.
Тектониканинг туб моҳиятини  тушунмасдан туриб архитектуранинг форма шаклланишини вазифасини муваффақиятли ҳал этиш жуда мураккаб.
Архитектура формаси унинг  конструктив асосини муҳимлигини кўрсатади: параментлари, геометрик ва физик хоссаларини, кўтарувчи элементларни ишини кўтарувчи ва ўзини кўтарувчиларни муносабатларини конструктив материалларни ташкиллаштириш “тектоника” тушунчаси юқорида келтирилган ифодаларга боғлиқ.
Архитектура формаси предметларни фазовий ва нарсаларни (материал, масса(оғирлик))  характеристикаларини ўзида ифодалайди.
Мисол қилиб келтирилган моддий предметларни фазовий формаси, унинг туб моҳиятини йўқ қилади.
Архитектуравий  формани шаклланишига объектив дунёнинг кўриниши хизмат қилади, архитектуравий формани атрибут (хусусият, белги, аломат) характеристикасини аниқлайди, унинг характеристикалари ўзига хос бўлиб архитекторнинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда кўринади.
а) функционал жараён, архитектура формасини предметларини характеристикасини аниқлайди;
б) Фазо ва масса, унинг фазовий характеристикасини аниқлайди.
в) Нарсалар, архитектура формасининг жисмини характерини аниқлайди.
Композиция, архитектура формасини шаклланиш жараёнидир, унинг ёрдамида архитектуравий форманинг шаклланиши, маълум табиат қонунлари доирасида қайта шаклланади.
Форма шаклланишининг  тектоник аспектлари кўриш билан боғлиқ, материал элементларни формаси ва уларни борлиғи кўринишида бўлади.
Эҳтиросли таъсирчан восита бўлиб, конструкция (тизим) қонуний бадиийлашади, форма шаклланишининг материал бошигина бўлиб қолмасдан “Тектоника” категорияси композиция орқали форма ва конструкция тушунчаларини муносабатлар бойлиги билан боғлайди.
Конструкция кўтарувчи ёки ўзини кўтарувчи, монолит ёки йиғма, бир жисмли ёки бир жисмли эмаслигини, юпқа ва енгил ёки массив ва оғир. Юқоридаги ҳамма саволларга форма ўзининг хоссаси (хусусияти) билан жавоб беради.
“Тектоника”тушунчасини архитектура изланувчилари турлича интерпретация (изоҳлашда, тушунтириш, шархлашларда)аниқладилар.
Бу ва “конструктив композиция” (Я.Чернихов), ва архитектуравий матох” (М.Гинзбург), ва фазовий қурилманинг қонуниятчилиги (А.Веснин), ва “пластик ишланган”, бадиий безалган конструкция (А.Буров). А.Мардер “архитектура эстетикаси” китобида шундай аниқлик беради: “Тектоника” - бу ноконструктив фазовий структура, бино (иншоот) қурилмаси, кўтарувчи ва ўзини кўтарувчи конструктив элементларни реал боғликлигидир.
Архитектура формасининг асар сифатида тўлиқлиги уни архитектоникасини белгилайди.
Архитектоника - асарнинг (композициянинг) асосий принцип қурилмасидир, элементлар таркибининг идеал боғлиқлиги. (А.Мардер)
Кўп ҳолларда архитектоника термини тектоника сўзини синоними сифатида қўлланилади. Лекин бу тушунчаларни ажрата билиш лозим. таб.1.
“Материал конструкция форма боғлиқлиги орқали уларни ҳамма кўринишида тектоника қуйидагиларни қайд этади:
- конструкция элементларида ва формаларида материалларни такомиллаштириш;
- минтақий равишда элементлар структурасида конструктив ўзаро харакати;
- форманинг конструктив сифати (мустаҳкамлик, қаттиқлик, барқарорлик, ишончли эффектив);
- харакатдаги оғирликнинг характери ва кучнинг бўлиниши;
- конструкциянинг технологик ўзига хослиги;
- форманинг характеристикаси (тўлиқлик, тартиблилик,пластиклик, масштаблиги ва бошқалар). таб.1
Форманинг ахбороти - аниқ, тушунарли кўргазмали объектнинг моҳиятини яратиши лозим: тайинланиши;  қурилиши, материал, конструктив  ва технологик асоси.
Форма ахборотининг эстетик муносабати- чуқур ҳажмий омилга, предметнинг ривожланган фазовий муҳитини (архитектуравий) ўзида ифода этувчи бўлиши керак.
Форманинг ахборот элементи тектоникани эстетик чиройли воситасига тенг:
- типологик характерлилик, фикран боғлиқлик, образли форма;
- қурилма формасининг композицион масштаблилиги;
- форманинг пластиклиги;
- бошнинг визуал (кўриниши)акцентлиги, типик формада;
- кўринишни нивелирлаш кам аҳамияти хусусий ишланмаларда;
- материалнинг ранги, уни келиб чиқиши ва функцияси;
- материалнинг фактураси ва текстураси;
Форманинг ахбороти қуйидаги факторларга боғлиқдир: функция, конструктив муҳимлиги объектнинг мураккаблик ўлчами ва шартли кўринишга (комфортли кўриниш).
Форманинг алоҳида конструкцияси ахборотлашуви  нуқтаи назаридан, аввалам бор унинг очиқлиги ва берклигидир.
Форма қанчалик кўринимли бўлса у шунчалик ахборотлигини ва тўлақонли тектоник имкониятига эга бўлади.
Формани ахборотлашуви даражаси турлича бўлиб сон ва сифат ҳолатларига бундан- форма турли хусусиятларга эга бўлиб, кузатувчида турли эҳтирос ва эслашларни ташкил қилади. таб.2.
Архитектуравий форма ахборот тизими сифатида эстетик кўриниш шартларини пайдо қилади, у ташкиллаштириш, тўлиқлик, ва маълум объект кўриниш сифатида.
Эстетик кўринишни идрок қилиш, бу инсонни психик фаолиятининг муҳим формасидир, уни моҳияти, объектив дунё мазмуни жамият аҳамиятида бўлиши, ички гармоник ҳолат ва формани мақсадга мувофиқлиги алоҳида инсонни билимига ва ижтимоий мулкига айланишидадир. У унга махсус таъсир доирасини ўтказиб ўзида комфортли эҳтиросни ёки дискомфортни  чақиради.

                    Маъруза 11
Тектоника ва бадият: композиция масалалари.
  
Таъбир жоиз бўлса айтиш мумкинки. Баъзан ўзимиз англамаган ҳолда ўз тўйғу (интуиция)миз кўмагида “композиция” билан шуғулланамиз. Масалан, кундалик хаётда ошхонадиги керакли буюмларнинг қулайлигини назарда тутиб жой-жойига қўйиш билан шуғулланаётган уй бекасининг фаолияти, иш анжомларини саришта қилиб олиб меҳнат қилаётган кулол, кандакор, дурадгор ва бошқа усталарнинг ҳатти-ҳаракатларига жуда ўхшаб кетади.
Айнан ўша бекаларимизнинг байрам дастурхонларини безашларидаги ижодий ёндошишлари, шунингдек, турли тантана, тадбир ва маросимларига мўлжалланиб турфа хил гуллардан тузилган букетларни ҳам композицияни содда кўринишлари деб тушуниш мумкин.
Демак оддийроқ  айтганимизда “композиция” керакли нарсаларни ўз ўрнига мантикан жойлаштириш деб қараймиз. Композиция санъат нуқтаи назаридан қараганда ҳам хилма-хил кўринишларга эга. Ёзувчи асарларидаги турлича воқеа, ҳодисаларни мантиқий негизга сўзлар воситасида жамласа, режиссёр фазовий кенгликдаги саҳна кўринишларида актёрлар ижро этаётган хилма-хил образларнинг уйғунлигини, уларнинг (ҳаммаси ўз ўрнидалигини) таъминлаш билан спектаклни жонли ва таъсирли чиқишини амалга оширади.
Шоирлар сўзлар жилосида шеъриятдаги композицияни яратадилар. Композитор ҳар бир мусиқа асбоблари оҳангларини ўз ўрнида фойдаланиб, гўзал мусикавий композициянинг мазмун ва моҳиятини очиб беради.
Шуннгдек тасвирий санъатнинг қуйидаги турлари ҳам ўзига хос композицион ечимларда бадиий ижоднинг ёрқин намунаси бўлмоқда. Мисол учун, меъморий композиция, ландшафт композициялари, саноат графикаси ва техника эстетикасидаги бадиий ечимлар, либослар дизайн, интерьер ва мебеллар дизайни, ҳайкалтарошлик ва рангтасвир композициялари, дастгоҳли, плакат ва китоб графикасидаги композиция, амалий декоратив санъатдаги барча турларининг композицияларининг келтириш мумкин.
Буларнинг барчаси - инсон бадиий тафаккурининг маҳсули бўлиб, ижодда ғоянинг туғулишидан бошлаб, то асарнинг мукаммал якунигача бўлган жараённи ўз ичига олади.
Композициянинг  таъсир воситалари.  Тасвирланаётган буюмнинг эстетик сифатлари, ички моҳияти (мазмуни) асосий(муҳим) қисмларини ритм, симметрия, асимметрия, мутаносиблик (мувозанат), контраст ва нюанс сингари таъсирчанлик воситалари орқали кўрсатилади.
Ритм  жисмларнинг турлича шаклу шамойилари хаётда харакатларда намоён бўлади.  Яъний жисмнинг фазодаги силжиши назарда тутилади  харакатдаги жисмни кузатаётган кўзларимиз харакатнинг бир фазасини такрорлайди ва айни пайтда фазо масофасини идрок қилади.
 Шунинг учун ҳам ритм нафақат тасвирда, балки шеърият ва мусиқада ҳам мавжуд. Уларда ҳам асарнинг муайян тугаллиги, мусиқийлиги ва эстетик таъсирчанлик ритм асосида ўз ифодасини топади. Худди шунингдек, тасвирда кўп хаётий  кузатишлардан сўнг бизнинг  тасаввуримизда масофа ва ҳаракат орасидаги маълум алоқа ташкил топади. Шаклнинг кетма-кет келиши ва такроланиши ритм дейилади. Ритм элемент при - акцент ва интервал ўзаро таъсири натижасида ритм пайдо бўлади.
Акцент - бу такрорланаётган шакл, ранг доғлари ёки пластик ҳажмлар.
Интервал - бу ритм ва акцентларнинг ўзаро фазовий оралиғидир. Акцентнинг интервал билан кетма-кетлиги ритм қаторини  ташкил қилади.
Симметрия - лотинча сўз бўлиб “гармония”, “мутаносиблик” маъносини англатади. Табиатдаги шакл ва жонзотларнинг маълум қонуниятлари симметрия ҳақида тасаввур беради. Мисол учун. Жонли табиатда мавжуд барча мавжудотлар, бутун борлик симметрик қонуниятлар асосида барқарордир.
Капалакнинг тузилиши симметрик кўринишнинг ёрқин намунасидир. Чап қисмидаги қанотларининг ва ҳатто табиат инъом этган гулларнинг шакли ва ранглари ўнг қисмидагисининг айнан ўзи. Шакл ва (ёки бир нечта шакллар) қисмлари тенг ва бир хил жойлашса симметрия бўлади. Чап қисмдаги шаклни ўқ бўйича айлантириб ўнг томонга ўтказиш ёки кўчириш йўли билан симметрик тасвир ҳосил қилиш мумкин.
Асимметрия - симметрия элементлари бўлмаган жисм (шакл) асимметрик бўлади. Асимметрия пластик шаклга доимо динамик ҳолат беради ва ҳаракатга бўлган потенциал қобилиятларини юзага чиқаради. Шунинг учун ички хаётни кўрсатувчи харакатдаги предметлар тасвири асосида асимметрия ётади.
Мувозанат (равновесие).  Жисм(ёки жисмлар тудаси)ни яъни унинг массасини, фазовий холатни ва бир нечта масалаларнинг ўзаро муносабатларини кўзларимиз яхлитлигича кўради. Очроқ рангли унча катта бўлмаган жисмлар вазнини кўзларимиз “енгил”, тўқ рангли катта ҳажмдаги жисмларни эса “оғир” қилиб кўрсатади.
Чизилган расмда ҳам бир қисми оч рангларда енгил бўлиб, бошқа қисми кўк рангларда бажарилиб оғир бўлса, ўша қисми енгил тарафини тортиб кетади ва тасвирда турғунсизлик ҳолатига сабаб бўлади. 
Контраст .  Ҳар бир жисм ўзига хос хусусиятлари билан бошқасига ўхшамайди. Уларнинг фарқи ва қарама-қарши томонлари-контраст дейилади.
 Контраст предметларнинг ўзаро фарқини, уларнинг қисмларини ёки хусусиятларини кучайтиради. Контраст - бутун борлиқдаги жамики шаклу шамойилларнинг ўзаро уйғунлиги, мутаносиблиги ва гўзаллиги шу шаклдаги жисмлар таркибидаги зиддиятларни намоён қилади.
Буюмлар дунёсининг мураккаблиги ва хилма-хиллиги контрастен бир неча турларини келтириб чиқаради: ҳажмли (катта-кичиклиги), ранглар, ёруғ-соя, конструктив (буюм ички тузилишини белгиловчи), фактура (буюмлар устки юзасининг силлиқлиги ёки ғадур-будурлиги), шакл, ҳаракат ва хакозалар.
Контраст оқибатида жисмларнинг ҳолат ва хажмлари иллюзия ходисаларини келтириб чиқариши хам мумкин. Масалан: қора ва оқ фонга икки доира бир хил ўлчамда тасвирланса, бири иккинчисидан каттароқ бўлиб туюлади.
Маълумки наққошликнинг бир неча хили кўпинча геометрик ва табиатдаги гуллар ҳамда дарахтларнинг баргларини соддалаштирилган ҳолдаги элементлардан, шунингдек жониворлар тасвирида (қушлар, кийик, кулонлар ва ҳакоза) иборат бўлгани ўсимликсимон ва бошқа услублари мавжуд.
Наққошлик  композициясида ҳам композициянинг барча таъсир воситалари - ритм, симметрия, асимметрия, мувозанат ва контраст иштирок этади.
Қаламтасвир  композициясида тасвирланаётган жисмлар инсон қиёфаси ёки мухим воқеа ва ходисалар (сюжет)ни ифодалашда табиат манзаралари одамларнинг қаламларидан композиция тузилса, нақш элементларини “жой-жойига” қўйиб йўл доира, квадрат, тўғри тўртбурчак, олти қирра ва бошқа мураккаб шаклларнинг маълум мазмун ва маъноли композициялари  яратилади.
Ўсимликсимон нақшнинг табиатнинг саховати бўлган ўсимлик ва дарахтларнинг гуллари, барглари ва бандларининг ҳажмли фазовий кўринишидан шартли схематик  цивилизациялашган шаклга келтириб композиция тузишда лотос гули мисол бўла олади.
Композицияни - тасвир устида ижодий ишлаш усулидан алоҳида бўлган муҳим жараён деб қараш керак деган фикр мавжуд. Бундай қараш санъатда академизм ривожланган даврда пайдо бўлган. Бу  давр рассомлари фикрига кўра қаламтасвир композицион иш эмас деб баҳоланган. Улар қаламтасвирни кўриб турган жисмнинг (натура), тасвирий етказиб бериш воситаси деб билганлар. Композиция эса бу санъатнинг бир хусусияти ва унинг безовчи алоҳида хоссаси деб тушунган.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки композиция фақат жанрли картина ёки меъморий кенглик муҳитида эмас, балки рассом ижодининг барча поғоналарида: яъни у тасвирий санъат асосларини ўрганаётган ҳам бирор янгилик кашф этаётганда ҳам намоён бўлади. Композиция шунчалик ҳунар эмас, у фикрлаш, тушуниш, кенг ва сезиларли қарашга ва бадиий ифоданинг яққоллигига ўргатади.
“Композиция ” сўзининг таржимаси алоҳида-алоҳида қисмларнинг бутун бир биргаликда жамлангани демакдир. Унга кўра  “Бадиий яхлитлик” анча мураккаб тушунчадир. Бу бадиий, образда ифодаланган бир неча ўзаро боғланган, социал йўналтирилган ягона эстетик критериялар тушунчасидир.
Шу маънода композиция бадиий маҳоратнинг энг юқори пағонаси саналади.
Тасвирий композиция ҳар хил бўлиб, бир-биридан аввало рассомнинг профили (тасвирий санъат, графика, ҳайкалтарошлик, наққошлик)га қараб ажралиб туради. Уларнинг ҳар бири композицион масалаларни ўзича ечади.
Улар кенг дунё, одамларнинг жамиятда, меҳнатда, кундалик хаётдаги мураккаб алоқаларни тасвирловчи тасвирнинг композицион сюжети устида ишлайди.
Монументалист ёки график  рассомнинг мақсади иш натижасидан иборат бўлади. Шунинг учун тасвирий санъат турларининг ҳар бири услубий ечим талаб қилади. Қаламтасвир, рангтасвирга ва композицияни ўрганиш учун фақат санъатга мойиллик эмас, балки алохида иқтидор (фидоийлик, меҳнатсеварлик) зарур. Шундагина ихтиёр ва хохиш талабни таъминлайди.
Буни тасвирий санъатдаги ижоднинг ҳар қандай соҳасида ҳам кўриш мумкин. Шуниг учун  кузатувчанликни мунтазам ривожлантириш, асосий нарсани иккинчи даражалардан ажратиб кўра олиш керак. Иккинчидан чизиш маҳорати услубларини тўла ўзлаштиришга эришиш зарур.
Барча буюк меъморларнинг таъкидлашича касбни ўзлаштиришда энг муҳим машғулот қаламтасвир чизишдан иборат. Бадиий билимга эга бўлмасдан туриб, яхши меъмор бўла олмайди. Яъни тасвир чизиш меъморда кенг мушохада қилиш юксак бадиий дид, эстетик маданиятни ривожлантиришга ёрдам беради.
Композиция санъатини эгаллаш осон эмас. Меъморчиликда ижтимоий, инженерлик ва эстетик синтез қилишлик билан янада мураккаблашади. Буларни умумлашган ҳолда ўзлаштириш, ўз билим ва тажрибаларини мунтазам тўлдириб бориш учун кўп йиллик меҳнат орқали қўлга киритилади.
Тасвирий санъат характеридаги композицияни ижодий фаолиятнинг турли соҳалари (макетлардан, ранг-барангликдан, ҳайкалтарошлик машқларидан табиий шакларнинг турли элементларидан, шу жумладан тирик табиатдан) ўрганиш мумкин.


                      Маъруза  12

    Тектоника бадият:  Анъанавий тектоник воситалар

Тектоника тушунчаси.
Архитектурада конструкция ва материални бадиий кўринишини тектоника деб атаймиз.  Ю.П.Волчек архитектуравий тектоникани тадқиқотчиларидан бири.
Тектоника материал фаолиятида бадиий боғлиқликни ва технологик усулларни фикрлаши деб атади.
30 йилларда тектоника деганда фазо  қурилмасининг қонуниятчилигини  тушунардик. Бундай аниқлик А.А.Веснин томонидан таклиф этилганди.
Ҳамма аниқланишлар қандайдир  муносабатлар билан  адолатли ҳисобланади. Ҳаммаси муаллифнинг қайси аспектда мураккаб форма ва конструкция уни қизиқтирганлигида.  
Бизларни тектоника тушунчаси архитектура композицияси билан боғлиқлигида, тектоникани ўзи эса композицияни воситаси, таниқли совет архитектори А.К.Буров фикрига қўшилган ҳолда, тектоника пластик ишланган бадиий фикрланган  конструкциянинг натижасидир.
Бадиий фикрлашнинг реал ривожланиш жараёни, унинг қисми ҳисобланган архитектура вақт бирлигида аниқ формага эга бўлди, бу шунингдек конструктив тизимда, тектоникани тушуниш  ва уни  архитекторнинг касб фаолиятида ушбуни ўзгаришида.
Шунинг учун мақсадга мувофиқ равишда архитектурани тектоник воситасини аниқ тахлил қилиб асосий тип конструкцияларни уни билан боғлаш ва уларни кўринишларини тектоник тизимдай қараш керак.
1. Девор конструкциялари тектоникаси.
Девор массив конструкция, у ўзида тўсиқ функциясини ва фазони бўлиш оғирликни кўтариш, ўзини оғирлиги, ёпиш плиталарни ва томни шунингдек бошқа оғирлик юкларини, бино билан боғлиқ жараёнлардаги оғирлик юклари.

2. Ордер тизими тектоникаси.
Энг қадимий конструктив тизим. Ҳозирги бизнинг шу кунимизда ҳам харакатда бўлаётган устун-балка тизими. Бу тизим неолит эпохаси даврида пайдо бўлган. Лекин архитектуравий композицион режа шу давр иншоотининг (турар жойнинг)архитектурасини  бадиий фикрланган хақиқатий даражасида эмасди.
Кетма-кетлик асосида ривожланиш ва эстетик фикрлаш бу тизимни аниқ бўлинишига кўтарувчи ва ўзини кўтарувчи конструкция - таянч устун ва балка сифатида ифодалади.
Қадимги Египетда ёғочдан устун ва балкалар, каркас оралиқлари эса хом ғишт билан тўлғазилган.
Шундай қилиб устун формаси қадимги Грек архитектурасида устун - балка конструкцияси ўзини  ифодасини ордер топди, унинг асосий қисми устун ва архитрав ёпилма.
Грек архитектурасида учта ордер жамланди: дорик, ионик ва коринф.
Ҳамма учта ордер ўзида шундай таркибда устунлар, антаблемент (тизим тугаллаш) стилобат (зинапояли асос) эгадир.
Устунлар (колонна) - бу таянч, антаблементни ушловчи кўтарувчи улар капитель билан тугалланади.
Капительнинг юқори қисми текис плита абак билан ёпилган, у оралиқ бостирма плитани оғирлигини кўтаради.
Уйғониш эпохаси даврида ордер қурилиши қонунлаштирилган эди.
3. Каркасли иншоотларнинг тектоникаси.
4. Сводли конструкцияларнинг тектоникаси(свод ва купол расм.)
5. Замонавий фазовий конструкциялар тектоникаси армоцемент,большой зал ЮНЕСКО а Париж 1958й расм, сферик оболочкалар.
  

                        Маъруза  13

                   Архитектура  Ордерлар

Тўлиқ ордерни пропорциялари қуйидагича ; агар баландлиги бўйича тенг 19 бўлсак, пъедестални баландлиги тўрт қисмни ташкил этади, устун (колонна) 12 қисмни ва антаблемент 3 қисмни.
Тўлиқ бўлмаган ордерни беш қисмга бўламиз: тўрт қисми колонна (устун), бир қисми антаблимент (архитрав, фриз, карниз).
Архитектура ордерларини формасига қараб қуйидагиларга ажратамиз:
Тоскан, дорик, ионик, коринф. Булардан ташқари композит ордер ҳам бор у қўшимчаларга эга, шулари билан классик  ордерлардан фарқ қилади. (булар маскалар, грифонлар, гирляндалар ва ҳакоза), улар устунлар капителлаларида жойлашган.
Ордерни ҳамма қисм масштаби бўлиб устунларнинг пастки асосининг радиуси ҳисобланади. Бу радиус модель деб номланади ва М харфи билан белгиланади.
Тоскан ва дорик  ордерларда модель 12 қисмга, ионик ва коринфда эса 18 қисмга бўлинади. Бу қисмлар парта деб аталади ва П ҳарфи билан белгиланади.
Ҳамма ордерларни устун стержинлари - думалоқ.
Тоскан ордери массив қисмга эга.
Устун (колонна) текис, унинг баландлиги 7 пастки диаметрга тенг, ёки 14 модулга.
Устуннинг (колонна) 1/3 баландлиги текис, а юқори капительгача бўлган қисми 1/5 пастки диаметрга тенг.
Устун (колонна) оддий думалоқ капитель билан тугаланади.
Фриз ва архитрав - текис. Бундай ордерни кўпинча штукатурлар безайдилар, айрим ҳолларда капительни қуювчилар тайёрлайдилар ва колоннани (устун) безалгандан кейин ўрнатадилар.
Дорик  ордер тоскан ордерига нисбатан ихчам енгил. Устун (колонна) баландлиги 8 диаметрга тенг ёки 16 модулга, улар текис ёки каннелюралар (желобками, тарашланган) бўлиши мумкин.
Каннелюралар бир бирлари билан ўткир қирралари орқали бирлашиб пастки ва устки қисмлари думалоқ. Каннелюралар чуқурлиги лойиҳа билан белгиланади. Устун (колонна) 1/3 баландликда бир хил қирқимга эга бўлиб, ундан баланд қисми эса нозиклашиб 1/6 пастки диаметрга тенг.
Устун (колонна) капитель билан янги кичик архитектура бўлаклари орқали тугалланиб,тоскан капительга қараганда майдалашган.
Архитрав - текис асосда юқори қисмда полочкаларга эга бўлиб пастки қисмида эса каплями (томчи).
Текис фризда триглифлар жойлашиб учта текис қатор (полоси) бир биридан учбурчак ўйиқлар билан бўлинган.
Паст ўйиқлар триглифлар орасидагиси услуб деб номланади.
Улар текис бўлиши ёки бирор бир суратлар билан турли материаллардан бажарилган бўлади.
Карниз остида безак бўлиб кўриниши тиш, сухарик ва модульонлар бўлади.
Бундай ордерлар тўла штукатурлар билан  бажарилади,ёки триглифлар, сухариклар ва модульонларни қуювчилар томонидан бажарилади.
Ионик ордер унинг устуни ҳам юқори қисми нозиклашиб боради. Унинг баландлиги 9 диаметрга тенг ёки 18 модуль. Улар бир-бирлари билан йўлчалар ва ленталар билан ажралади.
Каннелюраларни пастки қисми тўғри бурчак асосида кесилади, юқори қисмига эса ярим ярим айланма сифатида. Капитель мураккаб тургаклаш ёки волюта ва поникали бўлади.
Ордер антаблименти текис учта горизонтал чекиниш архитравнинг таркибидан иборат.
Юқори чекиш устида полка, пастки қисмида рельефли арнамент бўлади.
Фриз текис бўлиб рельефли суратлар кўринишлар билан чекланади.
Карниз текис, лекин полка остида сухариклар  туслар билан бўлади.
Капителни ва ҳамма орнаментларни қуювчилар, бошқаларини штукатурлар бажаради.
Коринф ордери  мураккаб капитель ва пъедетальга эга. Устун стержени 10 диаметрга ёки 20 модулга тенг. Устун бўйича 24 каннелюралар бир-бириси билан йўлакчалар орқали бўлинган, уларни юқори ва пастки қисмлари ярим айланма шаклида тугалланади.
Капитель 16 волютдан иборат, иккита акант япроқ қўллаб турилади.
Антаблимент модульларга эга, слезниклар остида бўлиб бир-бири билан маълум масофада жойлашади.
Фриз ордери текис текислик унинг юқорисида орнамент жойлашади.
Тугалланувчи Карниз ионикка ўхшаш ордерни ҳамма рельефли қисмлари штукатурлар билан бажарилади.
Пилястралар (колонна ярми бўлиб девордан чиқиб туради.) кўп ҳолларда юқори қисмида капитель бўлади.
Пилястралар текис ёки каннелюралар билан бўлади.
Архитектура деталларини қуюш декори номлари.

         Маъруза  14

              Равоқ, тоқ ва гумбазларнинг турлари

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак  архитектуранинг ривожи билан Ўрта Осиёнинг тасвирий санъатида узилишлар бўлиши мумкин эмас. Айнан қаралаётган тарихий даврларда Юнеско ва Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти кўмагида таъмирлаш ишлари натижасида талайгина ёдгорлик иншоотлари бизгача етиб келган. Ўрта Осиёда яратилган обидалар ва ёдгорликлар ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг ташрифи карточкаси вазифасини ўтамоқда.
М.С.Булатов, П.Ш.Зоҳидов ва бошқаларнинг илмий изланишлари Амир Темур ва темурийлар даври меъморчилигида хандасавий  уйғунлаштириш ва меъморий мутаносиблаштириш усуллари кенг қўлланилганлигини кўрсатди.  Ўша  даврда марказлаштирилган маданият фаннинг тараққий этишига олиб келди.
Меъморлар юксак савиядаги илмли кишилар бўлишган. Улар диний ва дунёвий билимларнинг барчасидан бахобар бўлиб, фалсафа, ал-жабр, хандаса каби билимларни айниқса пухта билишган.
Бу даврда пештоқ, бағал, гумбаз, ток ва равоқларнинг  бир неча янги кўринишлари ишлаб чиқилган. Биноларнинг тарху фазовий шаклланишида жуда ҳам турли туман композицион воситалардан фойдаланилган.
Биноларнинг  тархини ва тарзини тузишда мураббаъ(квадрат), унинг томони ва диоганали ташкил этган тўртбурчак, учбурчак, айлана каби оддий шакллардан фойдаланиб мураккаб композициялар тузишган. Гумбазлар қурилма ва кўриниши асосий уч турдан келиб чиққан.
Биринчиси  квадрат ва сал чузинқираган хоналарни ёпишда равоқлар қурилмасидан келиб чиқадиган  “гумбази Балхий” тури. Бунда хонанинг тўрт бурчагидан ғишт бағалсимон қилиб териб келинади ва  ўртада бирлашади.
Иккинчи тур гумбазлар  конуссимон бўлиб Ҳиндистон ва Покистонда улар “гумбази туркистоний” номини олган.
Учинчи тур гумбазлар бу шар ва конуснинг устма-уст жойлашиб бирлашувидан келиб чиқадиган, кубба шаклидаги энг кўп тарқалганларидир. Унинг жуда ҳам кўплаб шакл ва кўринишлари ишлаб чиқилган.
Мисол тарзида Шохи Зинда мажмуасини олиб кўриш мумкин. Бу ерда нечта гумбаз бўлса, ўшанча гумбаз ости туркумлари ва ўшанча турдаги гумбазнинг ташқи кўринишини кузатиш мумкин.
Уларнинг баъзиси қобурғасимон бўлса, яна бири серқирра, бошқаси эса тикроқ ёки яссироқ қурилиши билан фарқ қилади.  Шундай қилиб гумбазларнинг балхи, сағанапўши, туркистони, кулохи, мирзойи, шалғоми (ва бошқалар) каби кўплаб турлари ишлаб чиқилган.
Гумбаз ости иншоотлари ҳам турлича бўлади. Масалан, бағаллар, ироқи, мукарнас, равоқлар, икки токнинг кесишувидан келиб чиққан лингабози, мураббаъдан тўғри айланиб кўтарилувчи чархи, айлана устиворлиги ва бошқалар. Ер тўлаларнинг устини ёпишда, айтарлик горизонтал кўринишда бўлган ётиқ гумбазлар ( русчада вальмовие полаучие ва пазушние) қўлланилган.
Амир Темур ва темурийлар даври меъморчилиги нафат ўзининг янги шаҳарсозлик ғоялари, ансамблсозлик махорати, ҳашаматли иморатсозлиги, турли туман қурилмалар ва нақшу пардоз воситаларининг яратилиши билан ажралибгина қолмасдан, у ўзидан кейинги давр Марказий Осиё, Хуросон, Эрон, Хиндистон ва бошқа ёндош давлатлар меъморчилиги тараққиётига ижобий таъсир кўрсатганлиги билан ҳам катта аҳамият касб этади.
Дастлабки пайтларда темир ва бетонларнинг пайдо бўлганига қадар меъморчилик ва қурилиш иншоотлари сифатида гумбазлар уларнинг ўринларини босган ва улар билан бир қийматли бўлиб гумбазлар дастлаб ёғочлар ва кейинчалик пишиқ ғиштлар ёрдамида терилиб ўрнатилган. Гумбазлар (купола) ҳаддан ташқари мустаҳкам ва доимийдир.
Бунга оддий яъни моҳирона шаклларда махсус ажратилган ғиштлардан, териш учун қоришма рецепи, техника ва ғиштни териш технологияси орқали эришилган.
Ярим сферик шакллардаги гумбазлар сардобанинг доимий муҳим элементи бўлиб, шаҳарлардаги мураккаб гидротехник иншоотларда ичимлик сувларини аҳоли пунктларида, ишхоналарда, йўлларда, чўлларда карвон йўлларида ичимлик сувларини йиғиш, сақлаш ва ундан фойдаланишда қўлланилган.
Гумбазлар Ўрта Осиёда бинолар устини ёпишда энг кўп тарқалган қурилмалардир. Гумбазлар билан нафақат жамоат бинолари, айрим ҳолларда турар жой биноларининг усти ҳам ёпилган. Гумбазлар шаклига кўра қурра (ярим шар), қитъа(сегмнгт), махрут (асоси пирамида ёки кўп қиррали конуссимон), ток (сфераконик), туркистони (асоси цилиндр, усти конус), сағанапош (сағанасимон),  балҳи (асоси тўғри тўртбурчакли) чархи (асоси доира),  шалғами, мирзон, зарбалиқ, чортарк, нақшбанди, кулохий ва бошқа турлари мавжуд (расм).        
 Ўрта Осиёда  15 - асрга келиб гумбазли қурилмаларнинг бу ўлкада аввал қўлланмаган янги тури бир-бирини кесувчи равоқлар устига ўрнатилган гумбаз “зарба линга” вужудга келди. (расм)
Ўрта Осиёда савдо бинолари ва бозорлар милоддан олдинги 16 нчи -асрлардан бошлаб, яъни Буюк Ипак Йўли шаклланиши сабабли вужудга келган.
Дастлабки бозорлар Буюк ипак йўли чоррахаларидан, кейинчалик шаҳарлар таркибида, шахристон худудида, шаҳар дарвозалари яқинида шаҳар ичи йўлларининг кесишган жойларида шаклланган. Бозор савдо биноларига чорсулар, тимлар, токлар, растагоҳлар, дўконлар, каппонлар  кирган. Улгуржи савдо ҳатто карвон-саройларда ҳам амалга оширилган.
Йирик шаҳарларда савдо бинолари бир-бирига қўшилиб, узун савдо кўчаларини ташкил этган. Бундай савдо кўчалари, яъни тимлар чорсулардан бошланиб, шаҳарнинг бир чорроҳасидан иккинчи чорроҳасигача давом этган. Айрим савдо кўчаларининг усти ёпиқ бўлиб, ёруғлик уларга том устидаги гумбазлардан тушиб турган.
Самарқанд ва Бухоро воҳаларида бозорлар қадимдан мавжуд.  Ўрта Осиёнинг кўплаб шаҳарларини Буюк Ипак йўли кесиб ўтганлиги сабабли ҳам савдо-сотиқ жуда яхши ривожланган.
Марказий Осий шаҳарларида бозор ва карвонсаройлар иқтисодий ва кундалик хаётда катта ўринни эгаллаб келган.  Бозор ва карвонсаройларни  ривожи ва фаолияти билан бой савдогарлар, мансабдор шахслар шуғулланган.
Шарқ бозорларининг  ривожланиш тарихи илк антик шаҳарлардан то кечки ўрта асрларгача ўз ичига олади. Қизиқ томони шундаки, бу жараён шаҳарларнинг ривожланиши билан боғлиқ.
Самарқандда  14-нчи аср охири 15- нчи аср бошларида Амир Темур томонидан шаҳарнинг  Оҳанинг дарвозасидан бошланган ана шундай улкан ёпиқ бозор иншооти, яъни тим қурилган бўлиб, у Регистон майдонигача давом эттирилган. Регистон  майдонида эса  Тоқи Телпакфурушон номли тоқ қурилган. Улуғбек замонасида ушбу тоқ бошқа жойга кўчирилиб, Регистон майдонида  Регистон меъморий ансамбли қурилиши муносабати билан унинг ёнида 17-нчи асрда ҳозирги Чорсу биноси қурилди.
Бухородаги Тоқи Заргарон,  Тоқи Телпакфурушон.  Тоқи Мисгаронлар бизгача сақланган. Абдуллахон тими ва кўплаб растагоҳлар, дўконлар, каппонлар қурилган. Хивада Аллақулихон тими ва карвон-саройи бир-бирига қўшилиб ягона комплексни ташкил қилган.
Каппонларнинг усти ёпиқ, тўрт томони эса очиқ бўлган. Тим усти ёпиқ савдо кўчаси ёки алоҳида бино шаклида қурилган бозор иншоотидир. Чорсулар ва тоқлар кўчалар кесишган жойларда қурилган.
Чорсу бозори қадимдан Тошкент худудидаги энг йирик савдо маркази бўлиб келган. Ёзма  манбалардан мазкур бозорнинг номи турли даврларда турлича бўлганлиги маълум. Бу: “Чорсу”, “Жўба”, “Регистон”, “Эски Жува”, “Большой бозор”(катта бозор)номларидир.
“Чорсу” қадимий сўз бўлиб, дастлаб зардуштийларнинг китоби “Авесто”да  “Човурчуқ” (тўрт томонлама) шаклида учрайди ва “бозор” маъносини англатади. Кейинчалик бу сўз “чахорсу” ва ниҳоят “чорсу” шаклини олган;  “чорсу” деганда  “гумбазли бозор” тушунилган.
21-нчи асрга келганда Туркистон шаҳар кўчаларининг  ҳар икки томони бозор - расталардан иборат бўлиб, кўчалар кесишган жойдаги бозор майдони, яъни марказий гумбаз  “чорсу” деб аталган. Сўзнинг маъносидан  Чорсу бозори  ўрта асрларда шаҳарнинг марказида жойлашганлиги аниқ бўлади. Баъзи тадқиқотларда  “чорсу” фақат тўрт йўл эмас, балки беш, олти. Ундан ҳам кўпроқ йўллар кесишган жой эканини таъкидлаган.
Марказий бозор атрофида бир турдаги маҳсулот сотиладиган кичикроқ бозорлар ҳам бўлган. Улар сотиладиган маҳсулотнинг номи билан аталган. Бундай махсус бозорлар жойлашган маҳаллага мазкур бозорнинг номи берилган  (Гулбозор, Ғўзабозор, Ходабозор).
Савдо иншоотлари, тоқи - тоқи деб тузилиши бўйича шаҳар марказларининг йўллари кесишган чорраҳа қисмига қурилган усти ёпиқ гумбазлардан иборат иншоотга айтилади.
 Тўрт томони очиқ бу иншоот ўзида кўп тармоқли савдо сотиқда фойдаланилган. Уларнинг тепа том қисми гумбазлардан ташкил топган. Безатилиш услуби эса сирланган ғиштларсиз оддий пишиқ ғиштлардан қурилган аркасимон  кириш ва чиқиш йўллари.
Бухорода сақланиб қолган тоққиларнинг тўлиқ бир комплексини кўришингиз мумкин. Баъзида карвонсаройлар тоқилар ёнида ҳам қурилган. Шундай қилиб Бухоронинг барча тарихий савдо иншоотлари миллий, ҳандасавий услубда бажарилган.
Шундай қилиб, Тоқи-Заргарон - (заргарлар гумбази) -Бухоро серқатнов ҳарид қилиш хиёбонлари чорраҳасида жойлашган Маркет Ҳалл.  Шундай қилиб, Заргарон ва 1586-87 йилларда Абдуллахон томонидан қурилган. Мураккаб заргарлик савдо учун мўлжалланган.
Тоқи Саррофон - Бухоро шаҳрида жойлашган, ХВИ асрнинг бозорини қамраб олган. Қадимда у тангалар ва савдо китобларни алмашганлар.
Чорсу  - Самарқанд (Регистон)  чорраҳада жойлашган усти берк бозор-тим (18-аср). тарихий манбаларга кўра, Туман оқо томонидан қурилган.  Телпакфурушон тими (14- аср охири) тахминан чорсунинг ўрнида бўлган. Бинонинг ташқи деворлари 12 қиррали призмани ҳосил қилади. Олти тарафга қараган равоқлар ва улар орқасидаги йўлаклар шаҳарнинг асосий кўчалари йўналишлари бўйича қурилган. Равоқли томонларнинг оралиқларида тархлари учбурчак шаклида бўлган дўконлар жойлашган.
Йўлаклар усти кичик гумбазлар билан, марказ катта гумбаз билан ёрилган. Чорсу йўлакларининг 6 та бўлгани шаҳар дарвозалари сонига ишора - рамзий маъноси бор.
Регистон мадрасалари томонларига ҳам мос келган. Чорсу биноси ҳозир ҳам атторлик дўконлари мавжмуд.  



                  Маъруза  15

Рационал ва иррационал нисбатлар қарашлар


Интерпретация деганда матнни, асарни талқин қилиш, изоҳлаш тушунилади. Бу ўринда гап илмий талқин устида кетяпти. Демак, интерпретация илмий асарни ёки матнни талқин қилиш, тушунтириш усулидир.
Илмий билиш - ижодий жараён. У биринчи навбатда ўрганишни, тадқиқ этишни тақоза этади. Ўрганилган тадқиқ этилган мавзу матнни интерпретеция объекти (предмети) бўлиши мумкин.
Талқиннинг кўринишлари қуйидагилардан иборат;
- ижодий талқин;
- танқидий талқин;
- компилятив талқин;
- догматик талқин;
- рационал ва иррационал талқин;
- илмий талқин;
- бадиий талқин;
- эркин талқин ва бошқалар.
Ижодий талқин деганда биз объект(предмет)ни ўрганишда уни шунчаки изоҳлашни эмас, балки уни замонавий илмий қарашларга боғлаб, улар синтезидан ўтказиб тушунтиришни назарда тутамиз. Унда  объектлар(предметлар) тафсилоти эмас тадқиқотчининг мустақил фикри, ўз ечими ва хулосалари асосий белгидир.
Ижодий талқин ижодкор билан ҳамкорликда ижод қилиш бўлиб, матн, асарнинг реал ҳолати тадқиқотчини қониқтирмайди, у матнни, асарни кенгроқ,  чуқурроқ тахлил қилади. Демак талқин матнга, асарга нисбатан амалга оширилган ижод усули ҳисобланади.
Танқид ҳам ва талқин тури шаклидир. Аммо у матн, асарнинг ҳам ижобий ҳам камчиликларини очиб беришга қаратилган. Танқидий ёндашув мақташдангина иборат бўлмай, у асар воқеа-ҳодисалардаги камчиликларни ҳам тушунтиради, очиб беради.
Аслида илмий тадқиқот талқинга қурилади, чунки тушунтириш,  изоҳлаш баён қилиш тадқиқотчи қўллайдиган асосий усуллардир.
Компилятив талқин объект (предметнинг) реал холатини беркитиш муаллифга ёки оппонентга тилёғламалик қилиш, “мен сенга тегмайман, сен ҳам менга тегма” қоидасидан келиб чиқади.
 Компилятив талқин охирида санохонликка, йўқ ижобий сифатларни бор қилиб, бўрттириб кўрсатишга олиб келади. Бу объект(предмет)нинг реал муаммоларини кўриб кўрмасликка олиб келади.
Догматик танқид илм-фан соҳаларида қатъий ўрнатилган, авторитетлар тушунтириш, изоҳлаш усули саналади. Илм-фанда интеграция кучайган ҳозирги пайтда  догматик ёндашув ижодий изланишларга ғов бўлади, қотиб қолган хулосаларни такрорлашга олиб келади.
Изланишларни реал ҳаёт муаммолари билан боғлай олмаслик, объект (предмет)нинг реал холатини етарли ўрганмаслик охир-оқибат  тадқиқотчидан буюртмачи эшитишни хохлайдиган пастулатларни чиқаришга мажбур қилади. Шунинг учун ҳам, догматик ёндашувдан вос  кечмай, илм-фанда бирор янги фикр, гап айтиш мушкул.
Рационал талқин ақлу идрок, билимга асосланган изоҳлаш усули ҳисобланади. Ҳар қандай илмий асар, изланиш ёки эксперимент рационал талқин қилингандагина жамият учун фойдалидир.
Илм-фан рационал талқин тарафдори бўлсада, баъзан унда иррационал ёндашув ва постулатлар, ёндашувчилар ҳам учраб туради. Кейинги пайтларда дунёвий ва диний билимлар ўртасидаги ғовлар олиб ташланиб, улар синтезига  қаратилаётган эътибор  иррационал талқинни кенгайтирмоқда.
Суфизм, мистицизм,епифицулизм, оккультизм кабилардан фойдаланиш одатий ҳолга айланган. Фикримизча агар улар илмий, дунёвий муаммоларни ечишга, объект (предмет) реал холатини такомиллаштиришга хизмат қилса, ижобий ҳолдир.
Иррационал талқин илмий изоҳга, ақлу идрок талабларига зид чиқмаслиги, балки илмий талқин билан хамкорлик қилиши лозим.
Бадиий талқин ҳам илмий, рационал хусусият касб этиши мумкин. Бадиий асарлар ва матнларни илмий талқин қилиш эстетика ва адабиётшунослик соҳаларини бойитади. Гоҳида соф илмий асар, матн ҳам бадиий талқин  объектига айланади.
Эркин талқин тайёр қолиплардан ўзган, уларни атайин бузган, изоҳлаш баён этиш усули ҳисобланади. Масалан, буюк испан мусаввири Сальвадор Далининг “танқидий пароидал методи” мутлақ эркин талқинга қурилган.
Эркин талқинда огоцентризм  учрайди. Бу  илм-фан, айниқса бадиий ижодда тез-тез учраб туради. Тадқиқотнинг оригинал, бетакрор ижодий иш экани асосан талқинда акс этади.
Танланган мавзу қўлланилган усуллар, аниқланган гипотеза, ҳатто ўтказилган эксперимент синов ҳам талқин орқали баҳоланади.  Шунинг учун талқин тадқиқотчининг услуби, ижод махсулини тақдим эта олиш маҳорати ифодасидир.
Баъзан тадқиқотчи тақлидий талқиндан фойдаланади.  Яъни ўзидан олдинги авторитетларга, уларнинг усуллари ва методикасига тақлид қилади. Бу аслида илм-фандаги ворисийлик принципига амал қилиш ҳисобланади.
Тақлидчилик илмий изланишларга киришилаётган илк  босқичда кўзга ташланади. Лекин у  узоқ давом этмаслиги зарур, акс ҳолда қайтариш, такрорлаш, компиляция юзага келади.
Компилятив талқин фақат салбий жиҳатга эга эмас. Мустақил ёндашишни эсдан чиқармаган компилятив талқин ҳур фикрлиликни ривожлантиради, объектни холисона баҳолашга айланади.  Компилиятив талқиннинг реал воқеликдан, ҳақиқатдан узоқлашгани нохуш холдир.
Догматик талқинда баъзан трансценденталлик кўзга ташланади. Бундай ёндашув ақлу идрокни чалғитиб, уни тажрибадан, объектив борлиқдан ташқаридаги муаммолар билан шуғулланишга етаклайди.
Рационал талқин эмпирик тажрибаларга, ижтимоий  хаётнинг хусусиятларига, илм-фаннинг гуманистик анъаналарига таянади. Ҳар бир инсонга хос фикр юритиш, объект (предмет)нинг реал ҳолатини, уни такомиллаштириш йўлларини ақлу идрок доирасида тушунтириш рационал талқин хусусиятидир.
Илмий  талқиндан мақсад билиш ва англанган воқеа-ҳодисаларни, хусусият ва    белгиларни тушунтириш, изоҳлаб бериш ҳисобланади. Бу жараёнда билим чегаралари кенгаяди, дунёқарашда, илм-фанда янги категориялар, пастулатлар, назариялар пайдо бўлади. Объект (предмет)даги номаълум белгилар аниқланади. Улар ичида табиат ва жамият қонунларини очиб бериш, талқин қилиш мухим ўрин тутади.
Қизиқиш ва тажрибаларга, қиёслаш ва эксперимент-синовларга  таяниш талқинининг илмийлигини қимматини оширади. Бадиий талқинда хаётийликка асосий белги сифатида қаралади. Бадиий асар ёки матндаги образлар,тасвирларда ҳаёт ифодасига қараб илмий-назарий хулосалар чиқарилади.


                           Маъруза  16

        Анъанавий  бадиий восита:  Наботий безак

Халқ амалий санъатнинг қайси бир тури бўлмасин унинг заминида нақш элементларидан тузилган композиция ётади.
Нақш композициясининг безак элементлари эса табиатда учровчи гул, новда, барг, парранда ва ҳайвонот дунёсини тасвирлашда хосил қилинади.
Ҳар бир воха ва шаҳарларнинг нақш композициялари бир-биридан ўзаро ажралиб туради. Хоразм, Тошкент, Фарғона наққошлик мактабларининг ўз орнамент ва ранг коллоритлари мавжуд.
Мустақил нақш тузиш жараёнида стилизация орқали нақш элементларини ўзаро бириктирадилар. Нақш бўлакларининг вазифалари ва равон чизилишига эътибор берилади. Гул, барг, новда, бофта ва қуш бандлик нақш элементлари тузилади.
Талабаларнинг фантазиялари, мавжуд нақш элементларини маълум қонун-қоидаларга амал қилган ҳолда лойлаштиришда улар маълум билим ва малакага эга бўлишлари лозимлигини тақоза этади. Биргина “Бодом”, “Қалампир” нусхалари шаклидан наққошлик, заргарлик, кулолчилик, каштачилик, зардўзлик каби халқ амалий санъатида турли-туман ўзига хос нақш  намуналарини яратиш мумкин. Композиция тузиш йўллари ва уларнинг хомаки намуналарини тайёрлаш наққошлик, ганчкорлик, ёғоч уймакорлик ва бошқа амалий санъат турлари учун умумийдек кўринсада, аслида қўлланиладиган хом ашёси, ижро пардоз турлари билан фарқланади.
Композиция сўзи  лотинча бўлиб “жойлаштириш, қуриш, тузиш” деган маънони англатади. Бунда танланган нақш композициясига кўра унинг элементлари қоғоз юзасида бир-бирига боғлиқ ҳолда жойлашиб, яхлит композицияни ҳосил қилади.
Танланган мавзу мазмунига мос келадиган нақш  композициясини тузиш учун бир қанча хомаки эскизлар ишланади ва улардан талабга жавоб берадиганлари танлаб олиниб композиция тузишда қўлланилади. Нақш композициялар тузишда бўлакларнинг  ўрнини алмаштириш, қўшимча деталлар киритиш орқали унинг мавзусини янада  бойитиш кабилар ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Нақш мавзусининг  ифодалашда композициянинг асосий қонуниятларига риоя қилиш лозим.
Композицияда нақш яратиш муайян қоидасини симметрия, ассимметрия, мувозанат, деталларнинг ўлчови, шакли, ранги кабиларга риоя қилиш ташкил этади ва бунга қатъий амал қилинади.
Нақш композицияларини тузишда кўпрок қуйидагиларга эътибор берилади;
- накш намуналаридаги чизиқлар харакатининг стилистик бирлигига эришиш.
- Даврий такрорланиш
- симметрик жойлашув ва ранглар  мутаносиблигини сақлаш.
Мустақил нақш тўқиш жараёнида ўқувчилар стилизация орқали тузилган элементларни ўзаро бириктирадиган накш элементларнинг вазифалари ва равон чизилишига эътибор берилади.
Мустақил нақш композициясини тузишда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
- Чизилажак нақш композициясини шакл, ўлчам ва тақсимларини мўлжал олиш.
- композициянинг якка ёки қуш банддан иборат бўлишлиги назарда тутилган ҳолда таноб (ясовчи) элементи шаклларини жойлаштириш.
- Нақш бандини бофта, шкуфта элементлари билан боғлаб бойитиш.
- Композициянинг асосий шаклини умумлаштириб нақшни номлаш.
- Композициянинг  маъно ва мақсадини ҳисобга олган холда  ранг тусларини аниқлаш.
Йўл айлана квадрат шакллари учун чизиладиган нақш композициялари ҳам ихтиёрий равишда мавжуд нақш элементлари  бирикмаларидан тузилади.
Мустақил нақш тўқишни бошлашда талаба икки, уч ва ундан ортиқ элементлар ёрдамида энг содда  наш вариантларини тузиши мумкин бунда ихтиёрий таноб шакли чизилади ва гул, новда, барг элементлари ёрдамида тўлдирилади. Мавжуд композицияни шакл ёки гул элементлари номлари ёрдамида номлаш мумкин.
Йўл айлана, квадратга чизиладиган нақш композицияларини ҳам ихтиёрий равишда мавжуд нақш элементлари бирикмасидан тузилади. Ҳар қандай нақш композициялари пишиқ ва чиройли чизилишига аҳамият берилиши керак.
Элементларнинг ўзаро тартибли жойлашуви нақшнинг жозибасини янада оширади. Мустақил нақш композициясини тузишда ҳам усталар ижодини кузатиш, ҳалқ амалий санъат музейига бориш ва нусха кўчириш яхши  самара беради.
Оддий нақш композиция тузиш.
Бошланғич содда нақш композицияларини тузиш одатда  талабаларда бу борада айрим назарий ва амалий тушунчалар, иш тажрибалари ҳосил бўлганидан сўнг мустақил топшириқ сифатида берилиши мумкин.
Дастлаб талабалар буюм ёки юза сиртини, унинг ўзига хос ўлчамларини диққат билан куздан кечириб, бўлажак нақш композициясининг шакл ва элементларини “хаёлан” танлаб оладилар.
Албатта, бу нақш элементлари талабалар томонидан қачонлардир ўзлаштириб олинган ёки кузатилган нақш бўлаклардан иборат бўлади. Бунда талабаларнинг тасаввурилари, иш тажрибалари, фикр юритишлари қанчалик яхши ривожланган бўлса, шунингдек хотиралари заҳирасида қанчалик кўп нақш элементлари мавжуд бўлса, улар ажойиб нақш композицияларини тузишлари мумкин бўлади.
 Тузалажак нақш композициялари бўлаклар асосида тузилиб, унинг нусҳаси махсус усулда керакли жойларга кўчирилиб туширилади. Бу усулда фойдаланиш узоқ вақтлар мобайнида наққошлар меҳнатини анча енгиллашиб келмоқда.
Шу кўрсатмаларга мувофиқ шакл ясовчи режа - қолип 4/1 нисбатда чизиб олинади. Рамка чизиқлари якка, қуш ва бир неча қўшимча чизиқлардан иборат бўлиши мумкин. Патнис кўринишидаги бу шаклга бофта ва гажак элементлари уланади.
Навбатдаги босқич якка ёки қуш бандли таноб ясовчисини топишдир. Таноб шакли мехроб ва юрак шаклидан иборат бўлиши ҳам мумкин. Машқлар давомида чизиқлар харакатининг равонлигига шакл чизиқларининг қийшиқ ёки синиқ ҳолатда чизилиб қолмаслигига эътибор қаратилади. Якка банд йўлидан иборат таноб айриси шкуфта элементи билан боғланади.
 Энди юза бўшлиқларига гул, новда, барг ва бошқа элементларни бир-бирига боғлаган ҳолда жойлаштириш режалаштирилади. Новда шакллар бўйича харакатлантирилиб чизиб борилади.
Композиция  таркибидаги новданинг чизилиши гул ва бошқа нақш элементларининг бир-бирлари билан яхлит, узвий боғланиб кетишини таъминлайди.
Нақш намунасига новда, гул ва барг элементларини жойлаштириш, яъни улаш натижасида композиция мазмуни  тугал ечимини топади, мавжуд нақш композицияси патнис кўринишдаги  нақшлар турига  хос бўлганлиги сабабли “Патнис ислими” деб аталади.
Композиция режасини тузиш ва чизиш жараёнида шакл ва замин бўйича тарқалувчи ранглар ва элементларнинг ўзаро мутаносиблиги ҳисобга олиниши шарт. Бунинг учун дастлаб нақш композициясининг қоралама нусхаси чизиб олинади. Сўнг ана шу қоралама асосида  (лозим топилган тақдирда айрим ўзгаришлар киритиш орқали)ҳар бир бўлакка ишлов берилган ҳолда унинг нусхаси керакли жойларга кўчирилади ва яхлит нақш тузилади.
Нақш арабча:  тасвир, гул деган  маънони англатади. У элементлари маълум тартибда такрорланадиган қуш, ҳайвон, ўсимликлар геометрик  шакллар ва бошқаларнинг маълум тартибда такрорланишидан ҳосил қилинган безакдир.
Нақшлар мазмунига кўра ўсимликсимон, геометрик нақшларга, гулли гирих, рамзий ва бошқа турларга бўлинади. Ўсимликсимон нақш табиатдаги барг, банд, дарахт, бута ғунча ва бошқа нарсаларни наққош томонидан стиллаштириб олинган шаклини маълум қонуниятлар асосида такрорланишидан ҳосил қилинади.
Геометрик нақш турларидан бири гириҳ бўлиб, чигал, тугун маъносини англатади. Хандасий нақш - мураккаб нақш тури. У геометрик нақш турларидан бири бўлиб, тўртбурчак, учбурчак, айлана ва ёйлардан ҳамда кўпбурчаклардан иборат бўлади. Геометрик нақш узлуксиз раппортлардан ташкил топган бўлиб, ҳар бир раппорт ўз тузилишига эга бўлади.
Рута - икки томонга уланувчи нақш тақсими, яъни ҳошия нақш. Унинг ўлчами кўпинча 14 - 20 см атрофида бўлади. Ҳошия нақш турли хил бўлиб, унинг мехробга, хонага ишланишига қараб лула ҳошия,  ишком ва бошқа турлари бўлади.
Мунаббат - арабча ўстирмоқ деган маънони англатади.  Асоси квадрат ёки тўртбурчакдан ташкил топиб, тўрт томонга такрорланадиган нақш тақсими. Катта юзаларни безашда мунаббатдан фойдаланилади.
Мунаббатнинг ўсимликсимон, геометрик ва бошқа композицион турлари бор.  Унинг мунаббати мехроб, мунаббати бофта, мунаббати ислими, мунаббати гирих ва бошқа атамалар мавжуд.
Турунж - арабча “лимон” деган маънони билдиради. Русча медальон. Нақшларда композициянинг марказига чизиладиган нақш тури.
Турунж ҳеч қандай нақшга уланмай муаллақ турадиган композиция бўлиб, унинг шакли асрлар давомида ривожланиб бойитилади.
Намоён - форсча кўриниш, манзара демакдир. Намоён ҳеч нимага уланмайдиган мустақил композиция бўлиб, мураккаб нақш турига киради. Унинг ўсимликсимон, геометрик, гулли гирих рамзий ва бошқа турлари мавжуд.
Намоёнлар симметрик ва ассимметрик тузулишга эга бўлади.


                     Маъруза  17

Анъанавий  бадиий воситалар :  ГИРИХ

Ўрта Осиё халқ амалий санъати қадимдан машҳур. Ота-боболаримиз яратган нодир санъат асарлари, улар қурган муҳташам бинолар, архитектура ёдгорликлари ҳозирги кунгача ўз мафтункорлигини йўқотмаган. Ҳатто чет эллик сайёҳлар ҳам қадимий ёдгорликларни кўриб лол қолмоқдалар.
Булар жумласига Бухородаги Исмоил Самоний мақбараси,  Калон минораси, Самарқанддаги Шохи-Зинда мақбараси, Гўри Амир мақбараси,  Улуғбек, Шердор, Тиллақори мадрасалари киради.  
Юзлаб халқ меъморларининг қўллари билан яратилган жонли нақшлар кишиларга кўтаринки рух боғишлайди. Чунончи Улуғбек мадрасасини томоша қилар эканмиз, унинг таълим тарбия мақсадида бунёд этилганлиги, наққошлар безаги орқали сезилиб турибди.
 Мадраса безагидаги бир-бирини кесиб ўтган беҳисоб чизиқлардан  ташкил топган нақшлар чароқлаб турган юлдузларни эслатади. Анашу кўп бурчакли ва қиррали юлдузлардан ташкил топган геометрик нақшлар гирих деб аталади.
Гирих - форсча чигал, тугун деган маънони англатади. Гирих мураккаб нақш турига киради. Геометрик нақш муайян тақсимларга эга бўлади. Ҳар бир тақсим ўз тузилишига эга бўлади.
 Гирих Ўрта Осиё ва яқин Шарқда кенг  тарқалган нақш бўлиб, 12 - 16 асрларда айниқса Ўрта Осиёда жуда кенг тарқалган ва тараққий этган. Яна Покистонда, Туркия, Испания, Япония каби мамлакатларда ҳам кенг тараққий этган. Дунёда гирихни энг кўп тарқалган жойи Ўрта Осиёдир.
 Бу гирих композицияларини архитектура минораларидан тортиб, китоб муқоваларигача  безатилганлигини гувоҳи бўламиз. Ўша давр учун гирихни чизмачилик асбоблари, математика формалари асосида ишланиши катта илмий кашфиёт эди.
Шарқнинг машҳур олимларидан Абдулвафо ал Бузжоний (940-998) ўзининг китобларида 20 га яқин геометрик нақшлар ечими тўғрисида ёзиб қолдирган. Бу китобларда гирихлар ечими баъзи осон йўллари тушунтирилиб ўтилган.
 Бу китоб ҳозирда Париждаги музейларнинг бирида сақланмоқда. Абдулвафо ал Бузжоний асарларида  гирихлар ҳақида маълумот берилган бўлсада, уларнинг кўпчилигини ечими ҳали ҳам жумбоқлигича қолган.  
17 асрга келиб гирих санъати жуда кам ишлатиладиган бўлди. Гирихчи усталар ниҳоятда кам қолган, уни чизиш қийин бўлганлиги туфайли ҳамма усталар ҳам чиза олмаганлар.
Ўша даврларда гирих нақшини яхши билган усталар етук усталар бўлиб ҳисобланганлар. Шундай усталардан бири Уста Ширин Муродовдир.  
У янги гирихларни осонлик билан чиза олган, ҳамда ўз ўрнида усталик билан қўллай олган. У ўз даврида гирихни пири ҳисобланган.
Санъатшунос олимлар Л.Ремпель “Панжара”, “Архитектурний орнамент Узбекистана”, М.Булатовнинг “Геометрическая гармонизация Средней Азии  9-15 веков” каби асарларида гирих ҳақида батафсил ёзиб ўтганлар.
Замонамизнинг  гирихкор усталаридан бири З.Боситхоновдир. У ўзининг 300 га яқин янги гирих нақшлари билан республикамизда машҳурдир. Гирих ўсимликсимон нақшлардан фарқ қилади. Геометрик нақш элементлари 4 қисмдан (ясовчидан) учбурчаклар, тўртбурчаклар, кўпбурчаклар ва эгри чизиқлардан ташкил топган.
Хозир республикамизда  талантли амалий санъат усталари Махмуд Усмонов, Зокир Боситхонов, Анвар Илҳомов, Комил Каримов, Умар Тоҳиров, Зиёвуддин Юсупов, Хаётилла Абдуллаев ва бошқалар замонавий мухташам биноларни безатишда қўлланган гирихлари ўзининг соддалиги ва гўзаллиги, ечимининг оригиналлиги ва мукаммаллиги билан ажралиб туради.


                    Маъруза  18

       Анъанавий бадиий воситалар: хаттойи нақш.

Ўзбек халқининг кўп асрлик тарихида халқ амалий безак санъати турлари бой ва ранг баранг бўлиб, у маданий меросимизнинг энг ажойиб ва оммавий қисмини  ташкил этади. Ўзбекистон, умуман Ўрта Осиё халқларининг бизгача етиб келган безак санъати асарлари орасида наққошлик алоҳида аҳамиятга эгадир.
Наққошлик санъатининг бошқа халқ амалий безак санъат турларига нисбатан кўп тарқалганлиги ва тараққий этиб такомиллашганлигининг ўзига хос сабаблари бор.
Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган анъанавий меъморчилигимиз тараққиёти кўпжиҳатдан наққошлик санъатининг келажакдаги такомили билан муштаракдир.
Наққошлик санъатининг Мустақиллик даврида Ўзбекистон архитектурасидаги  мухим ўрнини Ислом Каримов Тошкентдаги Темурийлар даври тарихи ва санъати музейининг очилишида сўзлаган нутқида алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар: “Музей архитектураси ва унинг ички деворий нақшлари мустақил Ўзбекистонимиз замонавий меъморчилигининг катта ютуғидир. Уни ишлаган меъморлар, рассомлар, қурувчи ва наққош усталар  юртимизнинг фахри десам хато қилмайман”.
Дарҳақиқат, наққошликнинг архитектурадиги, айниқса миллий меъморчиликдаги роли беқиёс. Шундай экан наққошлик санъатини Республикамизда янада ривожлантириш, уни чуқурроқ ўрганиш ва такомиллаштириш давримизнинг долзарб масалаларидан биридир.
Наққошликнинг замонавий қурилиш технологияси, қурилиш материаллари ва ашёлари билан муштарак тарзда тараққий эттириш, миллий наққошлик композицияларини замонавий компьютерларда ишлаш усулларини яратиш ва уларни хаётга тезроқ тадбиқ қилиш ҳам ана шундай долзарб вазифалардан биридир.
Бугунги кунда юқоридаги масалаларни тадқиқ қилиш, ўрганиш ва уларнинг энг самарали ечимларини топишга йўналтирилган илмий изланишлар ва адабиётлар сони  камчиликни ташкил қилади.
Улар ичида П.Ш.Зохидовнинг “Ферганская роспись” (Тошкент, 1960), Л.И.Ремпелнинг “Архитектурнқй орнамент Узбекистана” (Тошкент., 1961), К.Қосимовнинг “Наққошлик” (Тошкент, 1982), ва яна ушбу муаллифнинг “Наққошлик. Халқ наққошлиги тўгараги” (Тошкент, 1990), М.А.Мирзаахмедовнинг “Бошланғич бадиий нақш ишлаш методикаси” (Тошкент, 1976), А.С.Ураловнинг “Мўъжиза яратиш санъати”(Тошкент, 1994),  “Меъморий шаклларни уйғунлаштириш ва безаш” (Самарқанд, 2003) каби асарлари мавжуд. С.Булатов эса 1991 йилда “Ўзбек халқ амалий безак санъати” китобини чоп этиб, унда ўзбек безакшунослик санъатининг турлари орасида наққошликка ҳам алоҳида ўрин берган.
Юқорида номлари тилга олинган китоб ва асарларда ўзбек ҳалқи амалий безак санъатининг энг кўп тарқалган турлари, улар ҳақидаги илмий ва тарихий маълумотлар амалий иш усуллари баён этилган ва бу санъат  турларини, шу жумладан, наққошликни ўрганиш ва ўргатишга доир назарий услубий йўл йўриқлар берилган.
2004 йилда архитектор Д.Н.Султанова “Ўзбекистон меъморчилигида деворий ранг тасвирни уйғунлаштириш тамойиллари (шаклланиш ва тараққиёт йўллари)”  мавзуидаги номзодлик диссертациясини ёқлади ва ушбу мавзуга оид қатор  илмий мақолаларни чоп этди. Муаллиф ўзининг ушбу ишларида Ўзбекистон меъморчилигида деворий сураткашликнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва истиқболдаги масалаларни тадқиқ этиб, деворий ранг тасвирни меъморчилик билан уйғунлаштириш тамойилларини ишлаб чиққан.
Бироқ бу китоблар ва илмий ишларнинг кўпчилигида наққошликни алоҳида илмий мавзу тарзида олиб қаралмаган. Наққошликнинг шаклланиши тараққиёт йўллари, наққошлик мактаблари ва уларга хос хусусиятлар тўлиқ ўрганилмаган.
Наққошлик санъатининг турар жойлари ва жамоат биноларида қўлланилиши ва уларда шаклланган илғор бадиий йўналишлар хусусида тадқиқот қилинмаган.
Бунинг устига бугунги кунда Республикамизда замонавий меъморчиликда янги биноларнинг интерьерларини бадиий лойиҳалаш (дизайн) ишлари шаклланмоқдаки, бу ҳолат ҳам интерьерларни наққошлик композицияларини замонавий компьютерларда лойиҳалашнинг истиқболли йўналишларини ишлаб чиқишни талаб қилмоқда.
Дунёдаги ҳеч бир меъморчиликда мусулмон меъморчилиги сингари бу қадар  мукаммал тарздаги безак санъати қўлланилган эмас. Шу жумладан, Амир Темур ва Мирзо Улуғбек даври меъморчилиги билан ҳам ҳеч бир меъморчилик тенглаша олмайди. Негаки Гўри Амир деворларининг хайратланарли ва мислсиз нақшлари, шу билан бирга геометрик шакллар ўзида нақш ва наволар санъатининг мужассам этишга жуда мос келган. Барабаннинг цилиндрик, чексиз ва нозик сатҳи сокин тарзда намоён бўлади.
Горизонтал чизиқлар, ленталар, ҳошиялар ва фризлар барабанни боғлашади, бир хил нақшлар сокин айланани ҳосил қилади. “Оллаху акбар” деган ёзувлар узликсиз равишда такрорланади. Тепа фриздаги билинар билинмас рельефли барабандаги силлиқ горизонтал бўлинишлардан фарқ қилган ҳолда гумбазнинг ярим доира шаклидаги эгилган нақшлари жойлашган.
Ҳошияларнинг йирик нақшидан бўлинган безакларга, ҳамда тепадаги мукарнас ёрдамида силлиқ сатхдан нақшли гумбаз томонга ўтишлар маҳорат билан бажарилган. Гумбазнинг ён томонлари яшил мовий ва кўк тусли ғишчалар билан қопланган бўлиб, улар тепа томонга қадар кенгаядиган ва горизонтал чизиқлар бўйлаб такрорланадиган нақшни ҳосил қилади.
Мақбаранинг уч асосий шакли - саккиз қиррали призма, барабан ва гумбаз меъморий-безак ечимида ўзига хос тарзда белгиланган. Аммо уларнинг ўртасида ҳам бир элементни ўзига хос тарзда намоён этадиган ўзаро уйғунлик ҳам мавжуд.
Совуқ, абстракт геометрик нақшларни жойлаштириш учун санъаткорона маҳорат талаб этилган. Бу борада минораларнинг безаги айниқса алоҳида ажралиб турган. “Оллоху акбар” деган ёзувлар миноралар қаддини ўраб турган хошиялар кўриниши бошқа ҳеч бир обидада шу қадар динамик равишда намоён бўлмайди.
Мақбаранинг ҳар бир ери нақшлар билан қопланганлигига қарамасдан меъморий шаклларнинг конструктив мантиқийлиги йўқолган. Шубҳасиз, кошинлар меъморий кўринишларга ўзига хос гўзаллик бахш этади, архитектоника йўқолади.
Гўри  Амирнинг ташқи шакллари остида хочсимон тарзда жойлашган гумбаз интерьери билинмаслиги аниқ. Аммо кошинлар, бўлинишлар, нақш ва ҳаттотлик  меъморчиликка монанд тарзда бажарилган, улар ғиштли конструкциялар асосида янгича меъморий ечимларни,  нозик шакллар, шартли шакллар, шартли эстетик қонуниятлари меъморчилигини юзага келтиради. Уларни томоша қилар экансиз беихтиёр рассом ва меъморлар ижодига таҳсинлар ўқийсиз.
Ўша давр меъморчилигида рельефли фактурани сиқиб чиқарган полихромия (ранг-баранглик) юксак ўрин тутган. Гўри Амирда ҳам Амир Темур даврида меъморчилигининг безак элементлари қўлланилган.
Шуниси қизиққи, безакларнинг бир тури - ғиштин мозаикадан фойдаланилган. Бу ерда Амир Темур ва Мирзо Улуғбек обидаларига хос бўлган нақшли майолика рангли ўймакор нақшлар ҳам йўқ. Ранглар ҳам қуйидагича танланган: терракотали, чарҳланган ғиштлар, кўк, оқ, мовий ва жуда кам жойларда, асосан, гумбаз остидаги фризда ва гумбаз ёнларида тўқ сариқ нақшлар. Саккизқиррали шакл йирик нақшлар билан безатилган.
Улар орасида кўк гириҳлар алоҳида ажралиб туради. Барабандаги ранглар жамламаси ҳам шундай, аммо уларнинг тасвири бироз зичроқ ва майдароқ бажарилган, уларга оқ ранг қўшилган.
Муқарнасларга ўтиш элементи синалган юқори фриз ҳамда гумбазнинг барча элементлари бус бутунлигича тўқ яшил ва мовий рангдаги ғиштин нақшлар билан безатилган.
Уларнинг фонида тўқ сариқ ранг қўшилган кўк ғиштлар билан безаклар ораси ажратилган. Шундай қилиб рангларнинг тўйиниши аста секин ўсиб боради, шуниси қизиқки ранглар билан безашда ҳам гумбазга алоҳида эътибор берилади.
Пештоқ қандай бўлганлиги ҳамда у қай тариқа безатилганлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Гумбаз интерьери  ҳашамдор бой безакларга тўлган. Интерьернинг меъморий ҳажмлари экстерьер сингари аниқ, совуқ (нимранг) ва улуғвор шаклларда бажарилган унинг конструкцияси аниқ кўрсатилган. Фақатгина  токчаларнинг тепа қисмлари безакли  муқарнаслар билан ёпилган.
Мармарли полда деворларнинг пастки қисмида оч яшил рангли ониксдан (ақиқнинг йўл-йўл туридан) ясалган мармарли безак бор. Мазкур тошдан ҳошиялар, панно ва бурчакдаги элементлар ҳам яратилган.
Геометрик шаклларнинг асоси сифатида панелнинг барча бўлаклари бир-бирига монанд қилиб яратилган олти қиррали шакл танланган. Тасвир ҳозир бўш қолдирилган йўллар (жўяклар) билан бажарилган. Олдин оддий зарҳал тасвирли яшил-қора рангли элементлар уларнинг ичига жойлаштирилган эди.
Панель юқори қисмида кўк ҳошияли олтин фигуралар билан безатилган кичик рельефли муқарнасли  мармар карниз бор. Тепароқда лента сифатида бутун интерьер бўйлаб жойлаштирилган ёзувли мармар фриз бор.  У эшиклар узра ром сифатида кўтарилади.
Ёзувдаги ҳарфлар зарҳал кўринишда, бироз ичкарига кирган фон эса майда ислимий нақшлар билан кўк ва қизил ранглар билан бойитилган. Ёзувлар мазмунида боқий дунё борасидаги битиклар ётади. Улар орасида қуйидаги жумла жуда ажралиб туради: “Дунё сендан юз ўгиришидан аввал, сен ундан юз ўгирганинг яхшироқдир”.
Панел узра геометрик зарҳал тасвирли кенг нақшли фриз жойлашган. Тўртда тахмон ганчдан ясалган ва оқ фонда майда зарҳал нақшлар билан безатилган безакдор мукарнаслар тизими билан тўлдирилган. Мукарнаслар 12 қиррали шакл ўқларида қурилган. Тахмон равоқлари осилиб турувчи учларга эга. Уларнинг остига нозик мукарнасли карниз осилган.


 Архитектурага  эволюцион назар

      Античность:
Архитектуранинг бўлими учта: меъморчилик, гномоника ва механика.
Меъморчиликни ўзи яна иккита бўлимга, улардан бири шаҳар деворларини қуриш ва жамоат биноларини оммавий жойларда, бошқаси хусусий уйлар.
- Марк Витрувий Поллион
Десять книг об архитектуре. Книга 1.

Классицизм.
Архитектура бу фазодаги мусиқа, қотиб қолган мусиқа

- Файласуф Фридрих Вильгельм; Йозеф фон Шеллинг!

Модерен
Архитектура - бу дунёни тартибга келтириш
-  Антони Гауди

Конструктивизм
Фазо, тош эмас - архитектура материали
- Николай Александрович Ладовский.

Архитектор (не декоратор жизни) хаётнинг декоратори эмас, унинг ташкилотчисидир.
                                   - Мойсей Яковлевич Гинзбург.
Модернизм
Янгиланиш эпохасида архитекторнинг биринчи вазифаси - қимматларни қайта ҳисоблаш бино элементларининг тартибини қайта ҳисоблаш.
                                              - Ле Корбюзе.
Архитектура - кўтаринки рухланган ва аҳамиятли инсон ҳаёти учун фазо яратиш.                                           - Ричард Мейер    

Совет Ретроспектавизми
Архитектор - фазони ташкиллаштириб қолмасдан инсон психикасини ташкиллаштирди.
                                   - Иван Владиславович Жолтовский

Архитектура ҳар доим бизнинг олдимизда туради, (одам) томонидан ташкиллаштирилган ва инсон учун
                                      - Алексей Эльбрусович Гутнов.

Постмодернизм
Архитектура йўқолади. Мен бинони эмас, пейзаж, муҳит, хаёт учун очиқ, мулоқат учун.
                                                 - Доминик Перро

Архитектура натехнология, на инженерлик, на ижтимоий, на социализм, на коммунизм, на сиёсат эмас Архитектура бу санъат.
                                                 - Дилип Джонсон. 



                                                                                  Байджанов И.С.